Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

03/Декабрь/2022   Инвестициялар

Саудия Арабистони Миллий ривожланиш компанияси раҳбарияти билан Ўзбекистонга хорижий инвестицияларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди

АР-РИЁД, 3 декабрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз элчиси Улуғбек Мақсудов Саудия Арабистони Миллий ривожланиш компанияси бош директори Носир бин Ҳаммад ал-Жаийдий билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


Тадбирдан кўзланган мақсад Ўзбекистон ва Саудия Арабистони хусусий сектор вакиллари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ва мамлакатимизда амалга оширилаётган лойиҳаларга хорижий инвестицияларни жалб этишдан иборат бўлди.

Суҳбат аввалида Саудия вакилига Ўзбекистонда иқтисодий ўсишни таъминлашда хусусий секторнинг ролини ошириш, барча тармоқ ва соҳалар ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратилаётганлиги тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилди.

Носир бин Ҳаммад ал-Жаийдий Ўзбекистон раҳбарияти томонидан сўнгги йилларда барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани, жумладан, инвестицияларни жалб қилиш ҳамда мамлакатнинг экспорт салоҳиятини оширишга қаратилаётган аълоҳида эътиборни катта қизиқиш билан кузатиб бораётганини қайд этди.

Суҳбатдош Ўзбекистонни географик жиҳатдан жуда қулай жойлашганини ва ушбу омил чет эллик инвесторларнинг юқори қизиқишига сабаб бўлаётганини билдирди.

 Ўзбекистон Президентининг жорий йил август ойида Саудия Арабистонига амалга оширган ташрифи ва ушбу мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари билан ўтказган учрашуви натижалари эътироф этилди.

- Олий даражада бўлиб ўтган ташриф доирасида эришилган келишувлар ва имзоланган битимлар икки давлат ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада жадалаштираётгани ҳақиқат, - деди Носир бин Ҳаммад ал-Жаийдий. - Ҳозирги кунда Ўзбекистонда ўз фаолиятини олиб бориш истагида бўлган саудиялик инвесторлар сони ортиб бормоқда. Икки мамлакат тадбиркорларининг қўшма лойҳаларини молиялаштириш масаласини ҳал этишга ҳисса қўшишга тайёрмиз. Айни пайтда Саудия Арабистонидаги жамғарма ва банкларнинг Ўзбекистондаги тижорат банклар орқали кредит линияларни очиш, шунингдек, мазкур маблағларни инвестициявий лойиҳаларга йўналтириш бўйича музокаралар олиб бораяпмиз.

Мавзуга оид

Нукусда технопарк ташкил этилади...

«Нукус» эркин иқтисодий зонасидаги 30 гектар бўш ер майдонида «Нукус» технопарки ташкил эт...

«Корея-Ўзбекистон» бизнес ассоциацияси д...

Бугун «Корея-Ўзбекистон» бизнес ассоциацияси директорлар кенгаши раиси Ким Чанг Кеон бошчи...

ИТСВда Жанубий Корея молиявий гуруҳи бил...

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида (ИТСВ) BNK Financial Group директорлар Кенгаши а...

Сўнгги янгиликлар