Uz / Ўз Ru En

Toshkent

22/Декабрь/2020   COVID-19

Саудия Арабистони Подшоҳлиги халқаро авиапарвозларни вақтинча тўхтатди


ТОШКЕНТ, 22 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага кўра, жорий йил 20 декабрь куни Саудия Арабистони Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш ҳамда Ҳаж ва умра вазирликлари Буюк Британияда аниқланган коронавируснинг янги мутацияси (SARS-CoV-2) мамлакатда тарқалишининг олдини олиш чора-тадбирлари юзасидан  қатъий чора-тадбирлар белгилаган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Жорий йил 21 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 12:00дан бошлаб 1 ҳафта муддатга (2021 йил 5 январга қадар чўзиш эҳтимоли билан) халқаро авиақатнов тўлиқ тўхтатилди. Шунингдек, қуруқликда қўшни давлатлар билан чегаралар, Қизил денгиз ҳамда Форс кўрфазидаги портлар орқали кириш-чиқиш пунктлари ёпилиши белгиланди.

 2020 йил 21 декабрь кунидан бошлаб Саудия Арабистонига кириш визаларини расмийлаштириш ва четдан зиёратчиларни қабул қилиш ҳам вақтинча тўхтатилди.

 Хорижда бўлиб турган ва Подшоҳликка қайтаётган ҳар бир Саудия Арабистони фуқароси 14 кун муддатга стационар карантинга олиниб, қатъий тиббий кузатув остида бўлади.

Жойларда сўнгги 3 ой ичида Саудия Арабистонига кирган фуқаролар, чет элликлар ва резидентлар антитаналарга диагностика қилинади.

Шунингдек, жойларда оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўйилмайди. Айниқса, аҳоли гавжум бўладиган ҳудудларда карантин қоидаларига риоя этилиши устидан назорат кучайтирилди.

Одамлар оммавий бўладиган объектлар (масжидлар, савдо мажмуалари, бозорлар ва ҳ.к.)да ижтимоий масофани сақлаш ва фуқароларни тиббий ниқобда бўлишини таъминлаш талаб этилади.

Саудия Соғлиқни сақлаш вазирлиги айни вақтда Европа Иттифоқининг айрим давлатлари билан янги SARS-CoV-2 штаммининг тарқалишини ўрганиш чора-тадбирларини кўраётганини маълум қилган.

 

Мавзуга оид

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти COVID-19...

Бюро директори Ханс Клюге бошчилигида ўтган конференцияда Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, ...

Фарғонада карантинда бўлган 70 нафар фуқ...

Мутасадди ташкилотлар томонидан карантинда сақланганлар Олтиариқ темир йўл вокзалидан ўз м...

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 3...

Жорий йилнинг 6 апрель соат 19:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқл...

Сўнгги янгиликлар