Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

08/Декабрь/2020   Ватандошларимиз

Саудия Арабистонида Ўзбекистон Конституциясининг 28 йиллиги нишонланди

АР-РИЁД, 8 декабрь. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистоннинг Ар-Риёд шаҳридаги элчихонасида Саудия Арабистонида истиқомат қилаётган юртдошларимиз иштирокида Конституциямизнинг 28 йиллигига бағишланган байрам тадбири ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Тадбирни ўтказиш жараёнида коронавирус карантини билан боғлиқ барча зарур эҳтиёт чораларига амал қилинди.

Учрашувда элчихона раҳбари сўзга чиқиб, ватандошларимизни Ўзбекистон Конституциясининг 28 йиллик тантанаси билан табриклади. Иштирокчиларга Конституциямизнинг яратилиш тарихи, унинг демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш ва инсон манфаатларини таъминлашдаги аҳамияти, халқаро ҳуқуқ нормаларига мослиги ҳақида маълумот берилди.

Бош Қомусимиз миллий давлатчилигимиз асоси, ҳуқуқ ва эркинликларимизнинг мустаҳкам кафолати эканига алоҳида урғу берилди. Мустақил тараққиёт йилларида Конституциямиз юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти, эркин бозор муносабатлари ва хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни қуриш, халқимиз учун тинч, обод ва фаровон ҳаёт барпо этиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида Конституциямиз талабларига мос равишда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича “Ҳаракатлар стратегияси” қабул қилинганлиги ва самарали амалга оширилаётганига эътибор қаратилди.

Бош Қомусимиз асосида миллий қонунчилик тизими, давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари шакллангани қайд этилди.

Тадбирда Бош Қомусимизда мамлакатимизда истиқомат қилаётган миллати, тили, дини ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, барча фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлангани, улғайиб келаётган ёш авлоднинг маънавиятида Конституциямизга ҳурмат, ватанпарварлик руҳини янада кучайтириш масалалари хусусида эркин суҳбат қилинди.

Саудия Арабистонида меҳнат фаолиятини юритиб келаётган ватандошларимиз Конституциямизда уларнинг ҳуқуқий ҳимояси чет элда ҳам таъминланиши кўзда тутилганини мамнуният билан таъкидлади.

Юртдошларимиз Ўзбекистоннинг Ар-Риёд шаҳридаги элчихонасида ташкил этиладиган сайлов участкаларига ташриф буюриб, Президент ва парламент сайловларида қатнашаётгани, ўзларининг конституциявий хуқуқларидан фойдаланаётгани ҳамда лозим бўлган вақтларда элчихона томонидан консуллик-ҳуқуқий ёрдам олаётганини таъкидлади.

Мавзуга оид

Дилноза Калонова: Кореяда олган билим ва...

Маълумки, кейинги йиллар давомида мамлакатимизда ёшлар масаласига давлат сиёсатининг энг у...

Германиядаги ватандошга юксак мукофот то...

Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонасида ватандошлар ҳамда Германия ижтимоий-сиёсий ва илм...

Япониядаги ватандошлар ўртасида мини-фут...

Токиодаги «Rinkai Ball Field» стадионида ватандошлар ўртасида Ўзбекистоннинг Япониядаги эл...

Сўнгги янгиликлар