Uz / Ўз Ru En

Toshkent

04/Сентябрь/2020   Мустақилликка 29 йил

Саудия Арабистонидаги ватандош: “Хориждаги Ўзбекистон фуқароларини қўллаб-қувватлашга қаратилган сиёсат бизга ғурур бағишламоқда”


АР-РИЁД, 4 сентябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси томонидан мустақиллигимизнинг 29 йиллигига бағишланган байрам тадбири ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда ушбу минтақада яшаётган ва вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон фуқаролари ва улар оила аъзолари, шунингдек, маҳаллий журналист, блогер, сайёҳлик компаниялари вакиллари, Саудия Арабистонидан фаоллар  иштирок этди.

Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси Улуғбек Мақсудов тадбир иштирокчиларини миллий байрам билан табриклаб, Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар, янги лойиҳалар амалга оширилаётгани ҳақида сўзлаб берди. Ушбу саъй-ҳаракатлар ягона, улуғ бир мақсад –меҳнаткаш, олийжаноб халқимизни рози қилиш, ҳаётнинг барча синовларини матонат билан енгиб яшаётган ватандошларимизнинг ишончини оқлаш, оғирини енгил қилишга қаратилганини қайд этди.

Шу билан бирга, Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатимизда инсон манфаатларини таъминлаш бўйича изчил ислоҳотлар қаторида, бугунги кунда хорижда меҳнат қилаётган ва таҳсил олаётган юртдошларимизни ижтимоий, ҳуқуқий, моддий ва маданий қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганига урғу берилди.

Саудия Арабистонида доимий яшаб, меҳнат қилаётган, таълим олаётган ҳамюртларимиз ҳам ватанимиз равнақи йўлида ўз ҳиссаларини қўшаётганликлари таҳсинга сазоворлиги айтиб ўтилди.

Байрамона тадбирга меҳмон сифатида ташриф буюрган саудиялик адиб ва этнограф Муҳаммад ал-Дарозий мустақиллик шодиёнаси билан табриклаб, Ўзбекистонга сафари таассуротлари ҳақида «Буюк ипак йўли бўйлаб: Ўзбекистон» деб номланган китобни нашр этганини маълум қилди.

Тадбирда мазкур китоб тақдимоти ҳам ўтказилди. Ушбу  китоб араб тилида сўзлашувчи халқлар учун ўзбекона урф-одат, халқимиз маданияти ва тарихи ҳақида батафсил маълумот тақдим этиши билан аҳамиятлидир. Шу боис китобнинг тақдимоти нафақат ўзбек диаспораси вакиллари, балки Саудия Арабистони фуқаролари томонидан катта қизиқиш билан қарши олинди.

— Мамлакатимиздаги сўнги ўзгаришлар ва ислоҳотлар ҳақида фақат илиқ фикрлар билдириш мумкин, — деди Саудия Арабистони Шарқия вилоятидаги ўзбек диаспораси фаоли Наргиза Икматова. —Шунингдек, Ўзбекистон ҳукуматининг хориждаги ўзбек фуқароларини қўллаб-қувватлашга қаратилган сиёсати бизга ғурур бағишламоқда.  Мамлакатимизнинг Саудия Арабистонидаги  элчихонасига ўзбек диаспораси вакилларига яқиндан кўрсатаётган ёрдам ва бугунги байрам тадбири учун ўз миннатдорлигимизни билдирамиз.

Ватандошлар иштирокидаги  тадбир давомида уларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди, ватандошлар дуч келаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан фикр алмашилди ва консуллик маслаҳатлари берилди.

Мавзуга оид

Франциялик профессор: “Афв ижтимоий тара...

Ўзбекистон Президенти томонидан мамлакат Мустақиллиги байрами арафасида имзоланган «Озодли...

Бурж Халифа осмонўпар биноси Ўзбекистон ...

Бурж Халифа осмонўпар биноси Ўзбекистон байроғи рангларида гавдаланади...

«Дўстлик» ордени билан тақдирланган ЕТТБ...

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан дунёнинг турли...

Сўнгги янгиликлар