27/Июнь/2022 Конституциявий ислоҳотлар
ЖИДДА, 27 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича бошланган ислоҳотларнинг аҳамияти ҳақида Макка шаҳридаги “Уммул Қуро” университети магистранти, ватандошимиз Мурод Қурбонов “Дунё” ахборот агентлигига қуйидаги фикр-мулоҳазаларини баён қилди:
– Конституциявий ислоҳотларнинг амалга оширилиши бугунги долзарб глобаллашув шароитида Ўзбекистон аҳолисининг келажаги, фаровон ҳаёти ва ҳуқуқ-эркинликларини таъминлашни янада мустаҳкамлаш учун ўта муҳим жараён, деб ўйлайман.
Хорижий давлатларда таълим олиш, вақтинча меҳнат қилиш, бошқа сабаблар билан бўлиб турган юртдошларимиз ва уларнинг мамлакатимизда яшаётган оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш масаласининг Конституцияга киритилаётгани давлат томонидан аҳолининг ҳар бир қатламига қаратилаётган катта эътибор, деб биламан.