Uz / Ўз Ru En

Toshkent

03/Апрель/2021   Иқтисодий дипломатия

Саудия Арабистонидан муносабат: Ўзбекистон билан ҳамкорликка энг салоҳиятли компанияларни жалб қилмоқдамиз


АР-РИЁД, 3 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчихонаси вакиллари Саудия Арабистони миллий компанияларини қўллаб-қувватлаш агентлиги (NCPP) ижрочи раиси Бадр Ал-Бадр билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

NCPP Саудия Арабистони валиаҳди шаҳзода Муҳаммад бин Салмон ташаббуси билан амалга оширилаётган “Нигоҳ-2030” давлат ислоҳотлар дастури доирасида ташкил этилган ташкилот бўлиб, у подшоҳликнинг йирик бизнес вакилларининг халқаро ҳамкорлигини ривожлантиришга хизмат қилади. NCPP вакиллари Ўзбекистонга бир неча бор сафар қилган ва Acwa Power компаниясининг энергетика соҳасига инвестициялар киритишига ёрдам берган.

Бадр Ал-Бадр жорий йил январь ойида Саудия Арабистони инвестиция вазири Холид ал-Фалих бошчилигида Ўзбекистонга уюштирилган ташриф доирасида Ўзбекистон раҳбарияти билан бўлган учрашув ва мулоқотларни мамнуният билан эслади.

- Биз икки томонлама муносабатларимизни ривожлантиришда улкан натижа ва марраларга эришишимизга аминман, - деди у. - Биргина “Acwa Power” компаниясининг энергетика соҳасига инвестиция киритиши мисолида бир-биримизга бўлган ишонч янада мустаҳкамланди. Жамоамиз қатор қўшма лойиҳалар устида иш олиб бормоқда. Яқинда ўтказилиши кутилаётган Ўзбекистон-Саудия ишбилармонлар кенгаши аъзоларининг йиғилишида NCPPнинг Ўзбекистонга бағишланган тақдимоти ўтказилади. Мамлакатингиз билан ҳамкорликка Саудиянинг энг салоҳиятли компанияларини жалб қилмоқдамиз ва умид қиламизки, Ўзбекистон билан намунали ҳамкорлик ўрнатамиз.

Бадр Ал-Бадрнинг маълум қилишича, Dr. Habib Sulaiman Hospital, Herfy, Batterjee, NTG, Tamimi Group ва бошқа йирик компаниялар Ўзбекистондаги лойиҳалари бўйича ижобий силжишларга эришмоқда. NTG (National technologies group) компанияси қимматли қоғозлар бозори билан ишлаш соҳасида бир гуруҳ ўзбек ёшларини ишга қабул қилди.

Подшоҳликнинг Herfy фастфуд гиганти Ўзбекистонда ушбу йўналишда ҳамкорлар билан келишувларга эришган ва тез орада амалий ишлар бошлашини маълум қилган. Туризм соҳасида Boudle компанияси Бухородаги айрим меҳмонхоналар менежментини юритиш бўйича келишувга эришган.

Музокарада Ўзбекистон вазирлик ва ташкилотлар делегацияларининг ўзаро ташрифларини ташкил қилиш, инвестициявий ва савдо ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболлари ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.  

Мавзуга оид

Ўзбекистонлик маърузачилар саволларга жа...

Тадбир доирасида Ўзбекистон, Болгария, Қозоғистон, Руминия, Словения, Украина ва Хорватия ...

Хазораспда Малайзия инвестицияси асосида...

Ўзбекистон Республикасининг Малайзиядаги элчихонаси кўмагида «Ўзкимёсаноат» ва Малайзиянин...

Россия Федерацияси билан инвестиция ва с...

Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Инновацион...

Сўнгги янгиликлар