Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

26/Сентябрь/2022   Маданият

Саудиялик профессор 350 дан ортиқ ноёб китобларни Ўзбекистон илмий муассасаларига тақдим этди

ЖИДДА, 26 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош консуллиги ходимларининг Макка шаҳридаги «Уммул Қуро» университети профессори, доктор Надия Иброҳим Бухорий билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


Суҳбат чоғида Ўзбекистонда таълим ва илм-фан соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, сўнгги 6 йил мобайнида Ўзбекистондаги Ислом цивилизация маркази, Имом Бухорий тадқиқотлар маркази, Ҳадис илми мактаби каби илмий муассаcалар ташкил этилгани тўғрисида маълумотлар Саудия Арабистони вакилининг эътиборига ҳавола қилинди.

Надия Иброҳим Бухорий Ўзбекистон Имом Бухорий, Имом Термизий, Маҳмуд Захашарий, Ибн Сино ва Абу Райҳон Беруний каби буюк мутафаккир олимлар юрти эканлигини алоҳида таъкидлади.  У, шунингдек, ота-боболари юрти – Ўзбекистонга қилган сермазмун  сафарини ҳам ёдга олди.

Учрашувда Надия Бухорий кўп йиллар давомида тўплаган илм-фаннинг турли соҳаларига оид 350 дан ортиқ китобларни Ўзбекистоннинг илмий муассасаларига етказишни сўраб Бош консулхонага тақдим этди.

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузурида ташкил этилган Араб тили марказига ҳамда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Самарқанддаги Имом Бухорий илмий тадқиқотлар маркази ва Ҳадис илми мактабига тақдим этиладиган ушбу ноёб адабиётлар яқин кунларда Ўзбекистонга етказилади.

Мавзуга оид

Берлин давлат кутубхонасида 21 октябрь -...

Германиянинг йирик кутубхоналаридан бири - Берлин давлат кутубхонасининг Шарқ бўлимида 21 ...

Нидерландияда Алишер Навоий таваллудинин...

Мамлакатимизнинг Бельгиядаги элчихонасида улуғ мутафаккир, сўз мулкининг султони Алишер На...

Мисрнинг нуфузли кинокомпанияси “Ипак йў...

Мамлакатимиз элчихонасида Мисрнинг нуфузли кинокомпаниялардан бири -“Synergy Films” вакил...

Сўнгги янгиликлар