Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

01/Февраль/2023   Инвестициялар

Саудиялик тадбиркор билан Ўзбекистонга тўғридан-тўғри сармояларни жалб этиш масалалари муҳокама қилинди

ЖИДДА, 1 февраль. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз Бош консуллигида   Жидда шаҳридаги йирик тадбиркор Муҳаммад Синди билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Мулоқот давомида Ўзбекистонга хорижий инвестицияларни жалб этиш билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Учрашув чоғида Саудия вакили Ўзбекистонга амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришлар, иқтисодиётни либераллаштириш ва ташқи савдони ривожлантиришга йўналтирилган ислоҳотлар, хорижий инвесторлар учун яратилган бизнес қулайликлари ҳақидаги батафсил маълумотлар билан таништирилди.

Муҳаммад Синди Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни, хусусан, хорижий сармояларни жалб этиш йўналишидаги эътиборга молик ўзгаришларни юқори баҳолади.

Тадбиркор мамлакатимизда тиббиёт жиҳозлари, автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқариш ва  помидорни қайта ишлаш бўйича лойиҳаларга тўғридан-тўғри сармоя киритиши мумкинлигини маълум қилди.

Учрашув якунида амалий ишларни бошлаш мақсадида Ўзбекистоннинг тегишли ташкилотлари билан мулоқотни ташкил этишга келишиб олинди.

Мавзуга оид

Нукусда технопарк ташкил этилади...

«Нукус» эркин иқтисодий зонасидаги 30 гектар бўш ер майдонида «Нукус» технопарки ташкил эт...

Мамлакатимизда кичик тадбиркорлик субъек...

Ўзбекистонда 2023 йил январь-март ойларида кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан асосий...

Хитой компанияси «Сирдарё» ИЭСдан «Зафа...

«Сирдарё» иссиқлик электр станцияси ва Жиззах вилоятида янги қурилаётган рақамли «Зафаробо...

Сўнгги янгиликлар