Uz / Ўз Ru En

Toshkent

19/Июнь/2020   Сиёсат

Сенат Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчисини тасдиқлади


ТОШКЕНТ, 19 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати бешинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикасининг Исроил давлатидаги Фавқулодда ва мухтор элчисини тайинлаш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди. Сенаторлар Феруза Йўлдошевна Махмудовани Ўзбекистоннинг Исроил давлатидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимига тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Парламент юқори палатаси Раиси Т.Нарбаева шу кунга қадар мамлакатимиз 130 дан зиёд хорижий давлатлар билан дипломатик алоқалар ўрнатган бўлса, уларда ҳали бирорта аёл элчи тайинланмаганини таъкидлади.

– Феруза Йўлдошевна мустақил Ўзбекистоннинг биринчи аёл элчиси сифатида тарихда қолади, – деди Сенат Раиси Т.Нарбаева. – Бу шараф бўлиши билан бирга, улкан масъулият ҳамдир. Қолаверса, унинг бундай масъулиятли лавозимга лойиқ топилгани мамлакатимизда аёлларга бўлган юксак ишонч ва эътироф намунасидир. Ишонамизки, бундай эътибор ва эътирофга бундан кейин ҳам кўп маротаба гувоҳ бўламиз. Зеро, ўзбек аёллари бунга муносибдир.

Сенаторлар Ф.Маҳмудованинг фаолиятига муваффақият тилади ва  хорижда, хусусан, Исроилда мамлакатимиз манфаатлари йўлида бор билим ва салоҳиятини ишга солиб, ўз фаолиятини намунали йўлга қўйишига ишонч билдирди.

Феруза Маҳмудова 1975 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети, Эберхард ва Карл университетини (Германия)  тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида Ташқи ишлар вазирлигида турли лавозимларда ва  Ўзбекистон Республикаси Президенти  ҳузуридаги Стратегик ва минтақаларара тадқиқотлар институтида ишлаган.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президенти: Ҳаёт биздан ақл-и...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғил...

Шавкат Мирзиёев Афғонистон Президенти би...

Шавкат Мирзиёев Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани билан телефон...

Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев била...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 май куни Қозоғистон Республикасининг ...

Сўнгги янгиликлар