Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

25/Май/2021   Парламент

Сенат қўмитасида навбатдаги ялпи мажлисда кўриб чиқиладиган масалалар дастлабки тарзда муҳокама қилинди


ТОШКЕНТ. 25 май. /«Дунё» АА/. Бугун Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Парламент юқори палатаси Ахборот хизмати маълум қилишича,  унда Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлисида кўриб чиқилиши лозим бўлган масалалар дастлабки тарзда кўриб чиқилди. Жумладан, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Давлат бюджетининг 2021 йил биринчи чораги якунлари бўйича ижроси тўғрисидаги ҳисоботи, «Халқаро меҳнат ташкилотининг Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига кўмаклашиш асослари тўғрисидаги 187-сонли Конвенциясини (Женева, 2006 йил 15 июнь) ратификация қилиш ҳақида»ги, «Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни (Нью-Йорк, 2006 йил 13 декабрь) ратификация қилиш ҳақида»ги қонунлар, шунингдек коронавирус пандемиясидан кейин туризмни тиклаш ва ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши ҳолати юзасидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш масаласи муҳокама этилди.

Сенаторларнинг фикрича, ХМТнинг 187-сонли конвенцияси ратификация қилиниши меҳнатни муҳофазаси ва гигиенаси соҳасидаги халқаро стандартларни самарали татбиқ этишга кўмаклашади, ишчилар учун қўшимча кафолатлар яратади, шунингдек, меҳнаткашларнинг ҳуқуқларини таъминлашга доир асосий халқаро принциплар ва стандартларга Ўзбекистоннинг содиқлигини кўрсатади.

«Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни (Нью-Йорк, 2006 йил 13 декабрь) ратификация қилиш ҳақида»ги Қонунни муҳокама қилиш жараёнида сенаторлар ушбу Конвенцияни ратификация қилиш орқали Ўзбекистон ногиронлар учун тегишли инфратузилмани яхшилаш (турар жой ва жамоат биноларини, транспорт, бир қатор хизматларни мослаштириш), шунингдек, аҳоли орасида янглиш фикрлар ва стереотипларни йўқ қилишни назарда тутувчи ахлоқий-маънавий кўрсатмаларни шакллантириш бўйича халқаро мажбуриятларни ўз зиммасига олишини таъкидладилар.

Қонуннинг қабул қилиниши ҳуқуқлар устуворлигини мустаҳкамлаш, фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш, шунингдек, ногиронларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётда тенг иштирок этиш тамойилларига риоя қилиш, фуқароларнинг камситмасдан сиёсий ва фуқаролик ҳуқуқларини тўла-тўкис ҳаётга татбиқ этишга Ўзбекистон раҳбариятининг қатъий содиқлигини ва бу йўналишда саъй-ҳаракатлар олиб бораётганлигини кўрсатади.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисид...

Ўзбекистон Президенти «Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияни (Нью-Йорк, 2006 йил 1...

Сенат аъзолари Ўзбекистоннинг Корея Респ...

Кеча Олий Мажлис Сенати Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестици...

Олий Мажлис Сенати қўмитасининг раиси Жа...

Олий Мажлис Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси Малика Қодирхо...

Сўнгги янгиликлар