Uz / Ўз Ru En

Toshkent

16/Июль/2021   Парламент

Сенат раиси БМТ Бош котибининг ўринбосари билан учрашув ўтказди


ТОШКЕНТ. 16 июль, /Дунё” АА/. 2021 йил 15 июль куни Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева БМТ Бош котибининг ўринбосари, БМТнинг Европа иқтисодий комиссиясининг (ЕИК) ижро этувчи котиби Ольга Алгаеровани қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Олий Мажлис Сенатининг Ахборот хизматидан билдирилишича, томонлар сўнгги йилларда икки томонлама муносабатлар ва мулоқот сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилганини таъкидладилар.

Ўзбекистон БМТ доирасида барча соҳаларда ҳамкорликка муҳим аҳамият бераётгани қайд этилди.

Учрашувда БМТнинг 2030 йилгача бўлган даврда Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш, Евроосиё иқтисодий комиссияси билан ҳамкорлик қилиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, Марказий Осиё иқтисодиёти учун БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиёти бўйича махсус дастурини (СПЕКА) тарғиб қилиш масалалари кўриб чиқилди.

Томонлар ЕИКнинг Иқтисодий форумини ва СПЕКА Бошқарув қўмитаси кенгашининг 16-сессиясини шу йил ноябрь ойида Тошкентда ўтказиш тўғрисидаги таклифини, қолаверса, СПЕКА инвестициялар ва молиявий ҳамкорлик бўйича ишчи гуруҳининг биринчи йиғилишини ўтказиш, Тошкентда СПЕКА Котибиятини таъсис этиш масалаларини муҳокама қилди.

Шунингдек, томонлар ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга тайёр эканликларини билдирдилар ҳамда ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича фикр алмашдилар.

Мавзуга оид

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Парламент ...

31 май — 3 июнь кунлари Исломобод шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Парламент Ас...

«Ўзбекистон — Польша» парламентлараро дў...

Кеча Ўзбекистон Олий Мажлиси ва Польша Миллий Ассамблеяси Сейми ўртасидаги ҳамкорлик бўйи...

ЕХҲТ ДИИҲБ директори Олий Мажлиснинг ЕХ...

Мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган ЕХҲТ ДИИҲБ директори Маттео Меккачининг О...

Сўнгги янгиликлар