Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

20/Май/2022   Парламент

Сенат раиси БМТнинг янги доимий мувофиқлаштирувчисини қабул қилди

ТОШКЕНТ, 20 май. /«Дунё» АА/. Кеча Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева БМТнинг Ўзбекистондаги доимий мувофиқлаштирувчиси Роли Астхана билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Парламент юқори палатаси ахборот хизмати маълумотига кўра, учрашувда Ўзбекистоннинг БМТ билан ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш, жумладан, миллий барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш масалалари муҳокама қилинди.

БМТ вакилига Ўзбекистонда аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, камбағалликни қисқартириш, гендер тенгликни таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида маълумот берилди.

Гендер масалалари бўйича ҳамкорликнинг турли жиҳатлари, хусусан, аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш, уларнинг касбий ва шахсий салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шароит яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар муҳокама қилинган масалалар бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар.

Мавзуга оид

ЕХҲТ ПА махсус вакили: Ўзбекистон билан ...

Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда парламентлараро глобал ҳамкорлик халқаро ...

Тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашда х...

Бугун «Тинчлик, ишонч ва хавфсизликни мустаҳкамлашда хотин-қизларнинг роли» мавзусида Марк...

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Олм...

Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ иштирокчи давлатлари Парламентлараро Ассамблеяси Кенгашини...

Сўнгги янгиликлар