Uz / Ўз Ru En

Toshkent

17/Апрель/2021   Ватандошларимиз

Сенат Раиси Санкт-Петербург шаҳрида ватандошлар билан учрашди


ТОШКЕНТ, 17 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги парламент делегациясининг Россияга ташрифи доирасида Санкт-Петербург шаҳридаги ватандошларимиз билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Парламент юқори палатаси маълум қилишича, тадбирда  Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов, Ўзбекистон парламенти делегацияси аъзолари, Санкт-Петербургда яшовчи ватандошларимиз иштирок этди.

Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришлар, мамлакатимиз фуқаролари бўлмиш меҳнат мигрантларини мунтазам қўллаб-қувватлаш масалаларига эътибор қаратиш, ижтимоий муаммоларини ҳал қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўриш, хорижда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг самарали механизмларини яратиш тўғрисида батафсил ахборот берилди.

Россия ҳудудларида бош консулхоналар очилгани, шунингдек, Ўзбекистонда паспорт-виза хизмати ишга туширилгани фуқароларимизга кўплаб муаммоларни ҳал қилишда ёрдам бермоқда. Россия томони меҳнат мигрантларининг меҳнат ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган ҳукуматлараро келишувларни амалга ошира бошлагани қайд этилди.

МДҲ ПАнинг баҳорги сессияси доирасида меҳнат миграцияси масалалари бўйича ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Учрашувда сўзга чиққанлар нафақат буюк ўзбек ёзувчиларининг нодир ва севимли асарларини, балки мамлакатимизда чоп этилган газета ва журналларни ҳам она тилимизда ўқиш, миллий ҳунармандчилик, санъат ва маданиятни тарғиб қилиш борасида ўз таклифларини билдирди

Ёшлар ва гендер сиёсатини амалга ошириш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларга тегишли тиббий хизматлар кўрсатиш ва доимий равишда тиббий кўрикдан ўтказиш мақсадида Ўзбекистон элчихонасида ва консуллик идораларида Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашини ташкил этиш масалалари кўтарилди. Қолаверса, миграция қонунчилигини мақбуллаштириш, рўйхатдан ўтказиш тартибини соддалаштириш, меҳнат фаолияти учун патент олиш, мамлакатлар ўртасида транспорт алоқаларини тўлиқ тиклаш, Россияда яшайдиган, ишлайдиган ёки ўқиётган ватандошларимизнинг фарзандлари билим олиши зарурлиги таъкидланди, шунингдек, бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Тадбир иштирокчилари пандемия даврида зарур ёрдам кўрсатилгани учун Ўзбекистон раҳбариятига миннатдорлик билдириб, Россияда халқимизнинг тарихий ва маданий мероси, миллий қадриятлари, анъаналари ва урф-одатларини оммалаштиришга тайёр эканлигини билдирди.

Учрашув очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтди, иштирокчилар ўзларининг фикр ва таклифлари билан ўртоқлашди.

Шу билан Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги парламент делегациясининг Россияга ташрифи ниҳоясига етди.

Мавзуга оид

Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаат...

Ўзбекистон Республикасининг Сеулдаги элчихонаси ва Ўзбекистон Ёшлар умумжаҳон асоциацияси...

Ўзбекистон “Тадбиркор аёл” уюшмаси Бенил...

Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчихонаси билан “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбил...

Бельгиядагни ватандошларимиз Ўзбекистон ...

Мамлакатимизнинг Бельгиядаги элчихонасида ушбу давлатда яшайдиган ўзбек диаспорасининг бир...

Сўнгги янгиликлар