Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

30/Апрель/2021   Парламент

Сенат Раисининг биринчи ўринбосари ЕХҲТ ДИИҲБ директори билан учрашди


ТОШКЕНТ, 30 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев кеча Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси директори (ЕХҲТ ДИИҲБ) Маттео Мекаччи бошчилигидаги делегацияси аъзолари билан учрашдиЮ деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Парламент юқори палатаси Ахборот хизмати маълумотига кўра, тТомонлар сўнгги йилларда икки томонлама муносабатлар ва ўзаро мулоқот янги сифат даражасига кўтарилганлигини қайд этдилар.

М.Мекаччи Ўзбекистондаги демократик ислоҳотларга юқори баҳо бериб, ўзаро алоқаларни янада ривожлантиришга тайёрлигини маълум қилди.

Учрашувда халқаро стандартлар ва энг яхши хориж амалиёти асосида Ўзбекистонда сайлов тўғрисидаги миллий қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган ишлар ҳақида қисқа ахборот берилди.

ЕХҲТ ДИИҲБ директори жорий йил октябрь ойида бўлиб ўтадиган Президент сайловларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш жараёнида ДИИҲБ ўзаро ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирди.

М. Мекаччи сайлов жараёни демократик принциплар ва стандартларга мувофиқ ўтиши учун Ўзбекистонда сайлов тизимини янада такомиллаштириш масалаларига берилаётган эътиборни юқори баҳолади.

Томонлар ҳамкорлик ва ўзаро муносабатларни янада чуқурлаштиришга тайёр эканликларини билдириб, ўзаро манфаатли масалалар юзасидан фикр алмашди.

Ташриф давомида ЕХҲТ ДИИҲБ экспертлари сиёсий партиялар, бир қатор идоралар, ННТ раҳбарлари, ОАВ ва Ўзбекистондаги халқаро ташкилотлар вакиллари билан ҳам учрашувлар ўтказади.

 

Мавзуга оид

Малайзия билан парламентлараро алоқалар...

Кеча Қонунчилик палатасида Олий Мажлиснинг Малайзия парламенти билан ҳамкорлик бўйича парл...

АҚШ Конгресси делегацияси Ўзбекистонга к...

АҚШ Конгресси делегацияси кеча Ўзбекистон-АҚШ стратегик шериклигини, жумладан, минтақавий ...

UNODC ижрочи директори иштирокида Ўзб...

Кеча пойтахтимизда «Давлат ва жамият бошқарувидаги етакчи аёлларнинг ўрни» мавзусида халқа...

Сўнгги янгиликлар