Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

27/Май/2022   Парламент

Сенат раисининг биринчи ўринбосари Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) директори ўринбосарини қабул қилди

ТОШКЕНТ, 27 май. /“Дунё”/. Кеча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) директори ўринбосари, катта сиёсий маслаҳатчиси Жонатан Авес билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизматидан маълум қилинишича, бўлиб ўтган учрашувда ЕТТБ ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.

ЕТТБ делегацияси раҳбари Ўзбекистонда аҳоли турмуш даражасини ошириш, камбағалликни камайтириш, гендер тенгликни таъминлашга қаратилган ўзгаришлар ва ислоҳотлар кўламини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Томонлар сўнгги йилларда Ўзбекистон ва ЕТТБ ўртасидаги ҳамкорлик юқори даражага кўтарилганини қайд этди.

Жонатан Авес ЕТТБ Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси мақсадларига эришишда ҳар томонлама кўмак беришга тайёр эканлигини тасдиқлади.

Учрашув якунлари бўйича ўзаро манфаатли соҳаларда самарали ҳамкорликни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.

 

Мавзуга оид

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси ва...

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси, Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Ми...

Содиқ Сафоев Япониянинг «Кўтарилаётган қ...

Япония ҳукумати бугун Император ордени билан тақдирланган хорижий давлатлар фуқаролари рўй...

Олий Мажлис Сенатининг Корея Республика...

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева кеча парламент юқори палатасининг Ко...

Сўнгги янгиликлар