Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

25/Июнь/2022   Парламент

Сенатда Ўзбекистон Президентининг БМТда илгари сурилган ташаббуслари ижросининг бориши ҳақидаги ахборотлар эшитилди

ТОШКЕНТ, 25 июнь. /«Дунё» АА/. Кеча Олий Мажлис Сенатида Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида илгари сурилган ташаббусларини татбиқ этиш «йўл харитаси» ҳамда  БМТ ва унинг ихтисослашган идоралари билан ҳамкорликни ривожлантириш “йўл харитаси”ни амалга ошириш бўйича идоралараро ишчи гуруҳнинг йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, йиғилишдан кўзланган мақсад давлат раҳбари ташаббуслари ижросининг боришини мониторинг қилишдан иборат.

Йиғилишда Ўзбекистон БМТ билан ўзаро ҳамкорликка катта эътибор қаратаётгани, у билан ҳамкорлик қилиш мамлакатимиз ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгилангани таъкидланди. Республика ташкилот ва унинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Халқаро меҳнат ташкилоти, Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти, Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилот, Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти, Миграция бўйича халқаро ташкилот, Халқаро меҳнат ташкилоти, Жаҳон банки, МАГАТЭ каби ихтисослаштирилган муассасалари фаолиятида тизимли ва фаол иштирок этиб келмоқда.

Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари билан ҳамкорлиги кейинги бир неча йилда сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилгани алоҳида таъкидланди. Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеясининг 72, 75 ва 76-сессияларида, шунингдек, 2021 йилда БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг 46-сессиясида сўзлаган нутқлари бунинг далилидир. Уларда Ўзбекистоннинг халқаро ва минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш, таълим, маънавият, экология, туризмни янада ривожлантириш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ташаббуслари ўз аксини топган.

Йиғилиш доирасида вазирлик ва идораларнинг юқорида қайд этилган иккита “йўл харитаси”ни амалга оширишнинг бориши тўғрисидаги ахбороти эшитилди. Хусусан, 2022 йилгача 104 та бандни бажариш режалаштирилган бўлиб, шундан 60 та объект якунига етказилгани, 3 таси эса ижро бўйича ортда қолаётгани таъкидланди.

Сенаторлар вазирлик ва идораларнинг БМТ тузилмалари билан ишларини мувофиқлаштиришни чуқурлаштириш зарурлигини қайд этдилар.

Йиғилиш якунлари бўйича «йўл хариталари»даги ортда қолаётган бандларнининг ижросини тезлаштириш, Ўзбекистон Президенти ташаббусларини амалга ошириш ишларини фаоллаштириш бўйича аниқ топшириқлар акс этган баённома қабул қилинди.

Мавзуга оид

«БМТ-Аёллар» тузилмасининг янги ижрочи д...

Санкт-Петербургда бўлиб ўтаётган 3-Евроосиё аёллар форуми иштирок этаётган Марказий Осиё м...

Сенат раисининг биринчи ўринбосари Европ...

Кеча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев...

Ўзбекистон делегацияси Марказий Осиё мам...

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 12-13 май к...

Сўнгги янгиликлар