Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

25/Май/2023   Иқтисодий дипломатия

Сентябрь ойида Сингапурда «Made in Uzbekistan» кўргазмаси ўтказилади

ТОШКЕНТ, 25 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Сингапур меҳнат ресурслари вазири, савдо ва саноат иккинчи вазири Тан Си Ленг билан учрашди,  деб хабар  бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Инвестициялар, саноат ва савдо  вазирлиги (ИССВ) маълумотига кўра,  суҳбат чоғида асосий эътибор икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларига қаратилди.

Хусусан, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Сингапур томони ўзаро товар айирбошлаш доирасини кенгайтириш ва ҳажмини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни кўришга тайёрлигини таъкидлади.

Жорий йилнинг сентябрь ойида Сингапурда «Made in Uzbekistan» кўргазмасини ўтказиш масаласи келишиб олинди. Бу икки давлат ўртасидаги саноат кооперацияси салоҳиятини очиб бериш, қўшма инвестиция лойиҳалари портфелини кенгайтириш имконини беради.

Шу билан бирга, ўзаро муносабатларнинг бошқа долзарб масалалари, жумладан, таълим соҳасидаги шериклик алоқаларини ривожлантириш, икки давлат ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни қайта тиклаш имкониятлари ва Сингапур тажрибаси асосида Ўзбекистонда «Аққли шаҳар» қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Учрашув якунида томонлар муҳокама қилинган барча келишувларни ҳаётга татбиқ этишни жадаллаштириш бўйича босқичма-босқич қўшма ҳаракатлар режасини ишлаб чиқишга келишиб олдилар.

Мавзуга оид

ИТСВда Малайзия ташқи ишлар вазири ўринб...

Жорий йил 20 май куни Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосар...

Пекиндаги дипломатик ваколатхонамиз қишл...

Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги элчихонаси томонидан мамлакатимизд...

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ў...

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ва Покистон Бош вазири Исломободда ҳамк...

Сўнгги янгиликлар