Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

03/Февраль/2023   Таълим

Сеулда Корея университети президентининг Ўзбекистонга сафари дастури муҳокама қилинди

СЕУЛ, 3 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчихонаси  ходимларининг Корея университети Ижтимоий хизматларни ташкил этиш ташкилоти директори, профессор Еур Ду Сон билан учрашуви бўлиб  ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Учрашув давомида Корея университети президенти Чун Джин Тэк бошчилигидаги делегациянинг жорий йил 6-10 февраль кунлари Ўзбекистонга уюштириладиган сафари муҳокама қилинди.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад икки давлат талабалари иштирокида Тошкент, Самарқанд ва Нукус шаҳарларида «Орол денгизи атроф муҳитини муҳофаза қилиш ва тиклаш» мавзусида халқаро конференцияларни ўтказиш билан изоҳланади.

Шунингдек, Жанубий Корея делегацияси сафар доирасида икки томонлама расмий учрашувлар ҳамда республиканинг қатор олий таълим муассасаларида давра суҳбатлари ўтказишни режалаштирган.

Элчихонада бўлиб ўтган учрашув сўнггида томонлар ўртасида бўлажак сафарни самарали амалга ошириш мақсадида доимий алоқаларни давом эттиришга ҳамда тегишли маълумотларни алмашишга келишиб олдилар.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Германия исломшунос олимла...

Жорий йил 25 февраль куни Ўзбекистон халқаро ислом академияси, мазкур олий билим юрти ҳузу...

Тошкент Давлат техника университетининг ...

Тошкент Давлат техника университетининг беш нафар талабаси Бирлашган Араб Амирликларининг...

Жиззахда Ҳиндистон билан ҳамкорликда Sam...

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг «Жиззах шаҳрида «Sambhram» университетини ташкил этиш ч...

Сўнгги янгиликлар