Uz / Ўз Ru En

Toshkent

27/Январь/2021   Ватандошларимиз

Сеулдаги элчихона «Олтин дафтар»ига киритилган сирдарёлик ватандошлар қурилиш материаллари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш таклифини билдирди


СЕУЛ, 27 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси томонидан «Олтин дафтар»га киритилган мамлакатимизда инвестиция лойиҳаларини амалга оширмоқчи бўлган Корея Республикасидаги сирдарёлик ватандошлар ҳамда Сирдарё вилояти ва туманлари ҳокимликлари вакиллари ўртасида видеомулоқот ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Онлайн-мулоқот Сирдарё вилояти ва туман ҳокимликлари ҳамда Жанубий Кореяда ўзларининг самарали меҳнат фаолиятини олиб бораётган юртдошларимиз билан уларнинг инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан мавжуд масалаларни биргаликда муҳокама қилиш ва амалий вазифаларни белгилаб олиш мақсадида ташкил этилди.

Тадбирда ватандошларимиз саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, маиший хизмат кўрсатиш ва бошқа соҳалардаги лойиҳалар юзасидан фикр алмашди ҳамда ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Вилоят ҳокимлиги вакиллари сармоядор ватандошларга мамлакатимизда яратилаётган имкониятлар, жумладан эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарида ишлаб чиқариш лойиҳаларини ташкил этиш ҳамда таклиф этилаётган лойиҳаларни амалга ошириш учун ер майдони, бино ва иншоатларни ажратиш тартиблари тўғрисида маълумот берди.

Ўз навбатида, юртдошларимиз қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун зарур дастгоҳларни сотиб олиш ва етказиш бўйича тегишли шартномаларни имзолаш ишларини олиб бораётганлиги ҳамда янги иш ўринлари яратишга эътибор қаратаётганлигини маълум қилди.

Мулоқотда ушбу лойиҳаларни тадбиқ этишда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида ҳудудий бошқарув органлари томонидан тегишли мутасадди вакиллар белгиланди ва ҳамкорликни жадал олиб бориш бўйича режалар аниқлаб олинди.

Учрашув якунида ватандошларимизнинг юртимиздаги фаолиятларини қўллаб-қувватлаш ва тегишли чораларни амалга ошириш мақсадида маҳаллий бошқарув органлари, элчихона ва тадбиркор юртдошларимиз ўртасида ушбу форматдаги мулоқотларни мунтазам ўтказиш бўйича келишиб олинди.

Мавзуга оид

Германиядаги ватандошга юксак мукофот то...

Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонасида ватандошлар ҳамда Германия ижтимоий-сиёсий ва илм...

Польшада ватандошлар иштирокида Алишер Н...

Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонасида ушбу мамлакатда истиқомат қилаётган ватандошлар ва ...

Жанубий Кореянинг Чинчон шаҳридаги ватан...

Кеча мамлакатимизнинг Корея Республикасидаги элчихонаси, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги...

Сўнгги янгиликлар