Uz / Ўз Ru En

Toshkent

17/Сентябрь/2020   Ватандошларимиз

Сеулдаги элчихонамиз “Олтин дафтар”ига киритилган ватандошлар Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакиллари билан ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди


СЕУЛ, 17 сентябрь. /«Дунё» АА/. Бугун Тошкент шаҳри ҳокимияти ташаббуси билан ҳокимликнинг инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўлими бошлиғи Умрбек Юсупов ҳамда элчихона томонидан “Олтин дафтар”га киритилган Корея Республикасида самарали фаолият олиб бораётган ватандошларимиз ўртасида видеомулоқот шаклида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мазкур онлайн-мулоқотда Корея Республикаси билан бир қаторда Малайзия, Сингапур, Таиланд ва Япониядаги фаолият юритаётган ҳамда Тошкент шаҳрида ўз лойиҳаларини амалга ошириш ниятидаги 20 дан ортиқ ватандошимиз ҳам иштирок этди.

Ушбу онлайн тарзидаги мулоқот ҳудудий бошқарув органлари ва хориждаги ватандошларимиз ўртасида ҳамкорликда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан мавжуд масалаларни биргаликда муҳокама қилиш борасида тўғридан-тўғри мулоқот платформасини ўрнатиш мақсадида ташкил этилди.

Ватандошлар пойтахтда инвестиция киритиш учун яратилган қулай шароитлар тўғрисида хабардор бўлди, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Шунингдек, уларга Тошкент шаҳрида тадбиркорлик фаолияти учун ер участкалари ва ҳудудларни бериш тартиби ҳамда шартлари батафсил тушунтирилди. Ҳокимлик мутассадди вакиллари томонидан тадбиркорлик фаолияти учун ер майдонларини ажратиш тартиби ва шароитлари ҳақида маълумот берилди.

Тадбир сўнггида пойтахт ҳокимлиги ва ватандошлар ўртасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, савдо ва инвестиция йўналишларидаги янги таклифларни муҳокама қилиб, самарали йўналишларни белгилаш олиш борасида мунтазам мулоқотда бўлиб туришга келишиб олинди.

 

Мавзуга оид

Ўмон Султонлигидаги ватандошлар ташкилот...

Ўзбекистоннинг Ўмон Султонлигидаги элчихонаси томонидан ушбу мамлакатда истиқомат қилаётга...

Хабаровск ўлкасида Ўзбекистон маданияти ...

Шу кунларда Хабаровск ўлкасида ўзбек халқи миллий анъаналари ва амалий санъатига бағишланг...

857 нафар ватандошимиз Новосибирскдан То...

Кеча “Новосибирск-Тошкент” йўналишида навбатдаги поезд йўлга чиқди. Унда Сибир федерал окр...

Сўнгги янгиликлар