Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


18/Сентябрь/2021   Долзарб

Сеулдан муносабат: Ўзбекистон Президентининг ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг навбатдаги саммитида илгари сурган ташаббуслари ўта долзарбдир


СЕУЛ, 18 сентябрь. /“Дунё” АА/. Жанубий Кореянинг эксперт-таҳлилий, сиёсий ва илмий-академик доиралари вакиллари “Дунё” ААга тақдим этган шарҳларида жорий йил 16-17 сентябрь кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашида Ўзбекистон Президенти томонидан илгари сурилган ташаббусларга муносабатбилдирмоқда.

Хангук чет тиллар университетининг Марказий Осиё тадқиқотлари институти профессори, фалсафа фанлари доктори Ким Санг Чол:

- Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг дунё мамлакатлари билан, хусусан қўшни давлатлар билан тенглик, ўзаро ҳурмат ва барча томонлар манфаатларини ҳисобга олиш тамойилларига асосланган сиёсати халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилмоқда.

Бундан ташқари, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва ШҲТга аъзо бошқа давлатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришдаги юқори кўрсаткичлар кўп қиррали ҳамкорлик учун улкан салоҳият мавжудлигидан далолат бериб турибди. Кўп томонлама форматда иқтисодий алоқаларни кенгайтириш минтақавий ўзаро таъсирни рағбатлантирувчи асосий омилдир. Бу эса, ўз навбатида, сиёсий нуқтаи назардан минтақавий барқарорликни мустаҳкамлаш бўйича биргаликдаги ҳаракатларнинг ривожланишига ҳисса қўшади.

Шу маънода Ўзбекистон Президентининг ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг навбатдаги саммитида илгари сурган ташаббусларини ўта долзарб ва ўз вақтида, деб ҳисоблайман. Хусусан, Ўзбекистон раҳбари минтақада тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, айниқса, Афғонистонда тинчлик ва миллий ярашувга эришишнинг муҳимлиги, давлат бошқарувида афғон жамиятининг барча қатламидан сиёсий вакиллар бўлиши, инсон, хусусан, хотин-қизлар ҳамда миллий озчиликлар ҳуқуқ ва эркинликларига риоя қилинишини алоҳида таъкидланди.

Энг муҳими, бу борадаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ва Афғонистондаги вазиятни сиёсий йўл билан ҳал этиш масалаларини кенг муҳокама қилиш мақсадида Шавкат Мирзиёев яна ташаббусни ўз қўлига олиб, кузатувчи давлатлар ва мулоқот бўйича шерикларни жалб қилган ҳолда “ШҲТ – Афғонистон” форматида юқори даражадаги учрашувларни мунтазам ўтказиб боришни таклиф қилди ва биринчи шундай учрашувни Тошкентда ўтказишга тайёрлигини билдирди. Бу эса Ўзбекистон раҳбарининг қўшни Афғонистонда тинчлик ва барқарорликнинг ўрнатилиши масаласига бефарқ эмаслигини яъни бир бор кўрсатиб турибди.

Ханянг университети Халқаро тадқиқотлар олий мактаби декани, Осиё-Тинч океани тадқиқот маркази директори Ум Го Хо:

- Ўзбекистон Президенти ШҲТнинг Душанбе саммитида нутқ сўзлар экан, ташкилотга аъзо давлатларнинг ҳам долзарблиги, ҳам узоқ муддатли ҳамкорлик ва ривожланиш нуқтаи назаридан эътибор талаб қиладиган муҳим масалаларни кўтарди.

Ўзбекистон раҳбари ўз нутқида жаҳонда ва минтақада кескинлик ортиб бораётган, коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ вазиятнинг салбий оқибатлари сақланиб қолаётган бир пайтда ташкилотга аъзо давлатларнинг янада жипслашиши ва бир-бирини қўллаб-қувватлашига эҳтиёж ортиб бораётганини билдирди.

Бундан ташқари, умумий хавф-хатар ва таҳдидларга ўз вақтида ва биргаликда жавоб қайтариш, минтақавий иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, ШҲТ маконида дўстликни мустаҳкамлаш ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.

Шу нуқтаи назардан қайд этишни истардимки, ШҲТга аъзо давлатларнинг кўп асрлик анъанавий дўстлик ришталари, муштарак маданий қадриятлари иқтисодиёт, савдо, энергетика, туризм ва бошқа соҳалардаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади.

Ҳамкорликнинг кўп томонлама форматини илгари суриш бўйича йигирма йилдан ортиқ давр мобайнида ижобий тажриба тўплаган ШҲТ истиқболда ҳам кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни жадаллаштириш масаласини ўзининг асосий стратегик вазифаси этиб белгилашига ишончимиз комил.

Саммитда 2021-2022 йилларда ШҲТга раислик қилиш навбати Ўзбекистонга ўтди. Кўриниб турибдики, Ўзбекистон минтақада Афғонистон билан боғлиқ вазият кескинлашган, пандемиянинг салбий оқибатлари ҳамон сақланиб қолаётган бир пайтда ташкилот раислигини қабул қилиб олмоқда. Бу эса яқин бир йил ичида расмий Тошкент олдида жуда катта маъсулият турганини англатади.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президенти ташаббусини ҳаётга...

Дилдора Иброҳимова, Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти лойиҳаси раҳба...

«Future Skills Uzbekistan» қўшма лойиҳас...

Бугун Бандлик ва мeҳнат муносабатлари вазирлиги ва IT Паркнинг «Future Skills Uzbekistan» ...

Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамб...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясидаги ишт...

Сўнгги янгиликлар