Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

28/Май/2022   Долзарб

Сеулдан муносабат: Ўзбекистоннинг ЕОИИ доирасидаги ташаббусларини муваффақиятли амалга ошириш интеграция жараёнларини фаоллаштириш ва Евроосиё минтақасида “бирдамлик руҳи”ни яратишга хизмат қилмоқда

СEУЛ, 28 май. /“Дунё” АА/. Корея Республикаси Савдо, саноат ва энергетика вазирлиги ҳузуридаги Корея-Ўзбекистон бизнес-ассоциацияси раиси Ким Ён Гу Президент Шавкат Мирзиёевнинг 27 май куни бўлиб ўтган Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишидаги иштирокини “Дунё” ахборот агентлиги учун шарҳлади:


– Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этган Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг онлайн-йиғилишини катта қизиқиш билан кузатдим. Тадбирда минтақавий ҳамкорликнинг энг муҳим масалалари кўриб чиқилди, пандемия билан боғлиқ долзарб муаммоларни ҳал этиш бўйича ташаббуслар илгари сурилди.

Ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш ва интеграция жараёнларини чуқурлаштириш, жумладан, иқтисодиёт, савдо, саноат, транспорт ва бошқа соҳаларда амалий шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Хусусан, Ўзбекистон Президентининг Ўзбекистон ва ЕОИИ давлатлари ўртасидаги савдода техник тўсиқларни бартараф этишни давом эттириш, шунингдек, сертификатлаштиришни ўзаро тан олиш тўғрисидаги таклифларини ўта долзарб, деб ҳисоблайман. Бу эса товарларнинг минтақа мамлакатлари бозорларига ўзаро кириб боришини сезиларли даражада соддалаштиради.

Ўзбекистон раҳбарияти қишлоқ хўжалиги экинлари ва озиқ-овқат маҳсулотларини биргаликда етиштириш орқали агросаноат кооперациясини кенгайтириш, шунингдек, бу борадаги ҳамкорлик самарадорлигини ошириш мақсадида ҳудудлараро алоқаларни фаоллаштиришни назарда тутадиган Агрокооперация дастурини ишлаб чиқиш таклифини илгари сурди.

Ўзбекистон Президенти муқобил транспорт йўлакларини янада ривожлантириш, Жануб ва Шарқ ўртасидаги транспорт алоқаларини мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлади. Шу нуқтаи назардан, Осиё-Тинч океани минтақаси бозорларига чиқиш учун қўшимча имкониятлар яратадиган Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой темир йўли қурилиши лойиҳасини ишга тушириш муҳимлиги қайд этилди.

Ўйлайманки, юқоридаги ташаббусларни амалга оширишни муваффақиятли рағбатлантириш интеграция жараёнларини фаоллаштириш ва Евроосиё минтақасида “бирдамлик руҳи”ни яратишга хизмат қилади.

Шу нуқтаи назардан, бугунги кунда Жанубий Корея ишбилармон доиралари Ўзбекистон раҳбариятининг иқтисодиётнинг очиқлиги, халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича танлаган йўлини юқори баҳолаётганини алоҳида таъкидламоқчиман. Ўзбекистон билан ЕОИИ аъзолари ўртасидаги ҳамкорлик янада мустаҳкамланиб, Президент Шавкат Мирзиёевнинг иштирокчи-давлатлар ва мазкур ташкилот ҳамкорларининг иқтисодий салоҳиятидан тўлиқ фойдаланишга қаратилган ташаббуслари амалга оширилар экан, мамлакатга сармоя киритиш истагида бўлган хорижий компаниялар сони кўпайиб бораверишига ишонаман.

Мавзуга оид

Малайзия парламенти вакиллари билан учра...

Бугун Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси Равшан Усмонов Парламентлараро иттифоқнинг Малайз...

Ташқи ишлар вазирлиги: Айни пайтда Ўзбек...

“Бугун интернет тармоғидаги айрим ахборот агентликлари ва веб-сайтлари орқали “Ўзбекистон ...

Малайзидан нигоҳ: Марказий ва Жанубий Ос...

«Биз мамлакатларимиз ва халқларимизга муносиб келажакни таъминлаш учун юқори малакали ёш а...

Сўнгги янгиликлар