Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

10/Август/2022   Таълим

Сежонг институти жамғармаси Ўзбекистонда корейс тили ўқитувчиларининг малакасини оширишга ёрдам беради

СЕУЛ, 10 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси вакиллари Сеул шаҳрида бўлиб ўтган Корейс тили ўқитувчиларининг халқаро анжумани доирасида Сежонг институти жамғармаси (King Sejong Institute Foundation - KSIF) президенти Ли Хе Ёнг билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Мулоқот чоғида Ўзбекистон билан Жанубий Корея ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларнинг бугунги ҳолатига юқори баҳо берилиб, истиқболда ушбу соҳани янада ривожлантиришда ҳамкорликда амалга оширилиши мумкин бўлган йўналишлар юзасидан фикр алмашилди.

Ли Хе Ёнг KSIF билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ўртасида йўлга қўйилган алоқалар фаоллашиб бораётганини алоҳида қайд этди.

Хусусан, жорий йил апрель ойида томонлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш мақсадида Англашув меморандуми имзолангани, ушбу ҳужжат Ўзбекистонда корейс тилини ўрганишга бўлган қизиқиш ортиб бораётган ҳудудларда Сежонг институти жамғармаси томонидан корейс тили курсларини кенгайтиришга ёрдам бериши таъкидланди.

Бундан ташқари, ҳужжатга мувофиқ, ҳамкорлик мамлакатимизнинг корейс тили ўқитувчилари малакасини ошириш, тил ўргатиш бўйича замонавий технологиялардан фойдаланиш, ўзаро тажриба алмашиш масалаларини ҳам ўз ичига қамраб олган.

Ли Хе Ёнг алоқаларни янада кенгайтириш мақсадида KSIF делегацияси ноябрь ойида Ўзбекистонга боришни режалаштираётганини маълум қилди.

Ўзбекистон делегацияси KSIF ҳамда Корея Республикаси маданият, спорт ва туризм вазирлиги томонидан ташкил этилган Корейс тили ўқитувчиларининг халқаро анжуманида қатнашди.

Унда Қирол Сежонг марказлари фаолият юритаётган мамлакатлардан корейс тили ўқитувчилари онлайн ва офлайн шаклларда иштирок этди.

Анжуман дунё давлатларидаги корейс тили ўқитувчилари ўртасида ўзаро ахборот алмашиш, таълим тажрибасини ўртоқлашиш учун ўзига хос платформа бўлиб хизмат қилди.

Мавзуга оид

Жанубий Кореянинг Ўзбекистон билан ҳамко...

Жанубий Кореянинг Аджу университетида ушбу таълим даргоҳининг янги президенти профессор Ки...

Буюк Британия университетида Ўзбекистон ...

Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси кўмагида «Эл-юрт умиди» жамғармаси директорини...

Жиззахда Ҳиндистон билан ҳамкорликда Sam...

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг «Жиззах шаҳрида «Sambhram» университетини ташкил этиш ч...

Сўнгги янгиликлар