Uz / Ўз Ru En

Toshkent

05/Май/2021   Маданият

ШҲТ Халқ дипломатияси маркази мактаб ўқувчилари ўртасида иншолар танлови ўтказди


ТОШКEНТ, 5 май. /«Дунё» АА/. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ташкил этилганлигининг 20 йиллигини нишонлаш тадбирлари доирасида ШҲТ Халқ дипломатияси маркази томонидан «Баҳорги тенг кунлик байрами - дунё халқларининг махсус куни» мавзусида Ўзбекистон умумтаълим мактабларининг 9, 10 ва 11-синф ўқувчилари ўртасида иншолар танлови ўтказилди,  деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

ШҲТ Халқ дипломатияси маркази ахборот хизматининг хабар беришича,  танловга тақдим этилган материалларда Наврўз миллий байрами, унинг ўзига хос хусусиятлари ва ШҲТга аъзо давлатларда бу байрамнинг нишонланиши ёрқин тасвирланган.

Танлов ёш истеъдодларнинг намоён бўлиши учун шароит яратиш, мустақил ва эркин фикрлашни қўллаб-қувватлаш, республика ёшларининг иқтидорли, истеъдодли вакилларини аниқлаш, ёш авлод вакилларининг ижодий салоҳиятини кашф этиш ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини ривожлантириш мақсадида ташкил этилди.

Тақдирлаш маросимида Халқ таълими вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси вакиллари, таниқли шоир ва ёзувчилар, оммавий ахборот воситалари ходимлари  қатнашди.

ШҲТ Халқ дипломатияси маркази директори Қобулжон Собиров танловнинг асосий мақсади истеъдодли болаларни ижодкорликка даъват этиш, уларнинг ШҲТ мамлакатлари тарихи, анъаналари ва қадриятларига қизиқишини орттириш эканини таъкидлади. Шунингдек, ёшларда халқ дипломатиясининг моҳиятини англаш, яхши қўшничилик, миллатлараро ва конфессиялараро тотувлик, хорижий мамлакатлар халқлари ўртасида цивилизациялараро мулоқотни ривожлантириш масалалари ҳақида мулоҳаза юритишга ундаш ҳам кўзда тутилган.

Танлов ҳакамлар ҳайъатига 200 дан ортиқ иншо тақдим этилди. Улар диққат билан кўриб чиқилди ва энг саралари мукофотларга тақдим этилди. Танловда Навоий, Хоразм, Сурхондарё, Фарғона, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари мактаб ўқувчилари фаол иштирок этиб, ассосий ўринларни эгаллади.

Ғолибларни танлашда ШҲТ мамлакатларининг дўстлик ва оила, санъат, фольклор, табиат, миллий анъана ва қадриятларига бағишланган мавзуларнинг ўзига хослиги, бадиий маҳорати ва ошкоралиги, шунингдек, атрофимиздаги дунё ва она юртимиз гўзаллиги, Ватанга муҳаббат, Ер юзидаги тинч ва бахтли келажак орзуларини қамраб олган мавзулар ҳисобга олинди.

Мавзуга оид

Алишер Навоий адабий меросига Японияда қ...

Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси Токио хорижий тиллар университети (ТХТУ) ва Алишер На...

Ашхободда «Бухоро» номли ўзбек ресторани...

Ўзбекистоннинг Туркманистондаги элчихонаси кўмагида Ашхобод шаҳрида “Бухоро” ўзбек рестора...

Немис дизайнерлари ўзбек ипаги асосида “...

Дунёда ўзбек ипаги ва ушбу маҳсулот савдосини ривожлантиришга бўлган қизиқиш тобора ортмоқ...

Сўнгги янгиликлар