08/Март/2021 Жамият
ПЕКИН, 8 март. /Дунё» АА/. 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Хитой пойтахтида фаолият юритадиган ШҲТ Котибияти томонидан байрам оқшоми ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ШҲТ Аёллар клуби ташаббуси билан уюштирилган этилган байрам маросимида Ташкилотга аъзо давлатларнинг Хитойдаги дипломатик ваколатхоналари вакиллари иштирокида бўлиб ўтди.
Бош котиб Владимир Норов йиғилганларни Халқаро хотин-қизлар куни билан табриклаб, ШҲТ мамлакатлари аёлларининг юксак маънавий ва интеллектуал салоҳияти, садоқати, қалбларидаги меҳр билан давлатларимиздаги тинчлик ва тотувликни асраб-авайлашга беқиёс ҳисса қўшаётганини таъкидлади.
Байрамда Хитой ҳукуматининг Евроосиё ишлари бўйича махсус вакили Ли Хуэй ҳам табрик нутқи билан иштирок этди.
Байрам оқшоми дизайнер Лан Юнинг «LAN YU» коллекцияси намуналари намойиши, дунёдаги энг яхши тенорлардан бири Чанг Сисининг чиқишлари, «Венхуа» танлови совриндорлари, Биринчи Осиё санъат фестивалининг олтин мукофоти соҳиби профессори Лю Яннинг Пекин рақс академияси дастури билан давом этди.
Тадбир Хитойнинг марказий CCTV телеканали ва «Жэньминьван» АА томонидан ёритилди, Youku медиа-хостинги орқали жонли эфирда намойиш этилди.