Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

15/Ноябрь/2021   Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги

«ШҲТ модели» саккизинчи интерактив ўйини ёшлар орасидан ушбу соҳадаги энг яхши мутахассисларни аниқлади

ТОШКЕНТ, 15 ноябрь. / «Дунё» АА/. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида «Марказий Осиёда тинчлик ва фаровонлик – Шанхай ҳамкорлик ташкилоти маконида барқарорликни таъминлашнинг асосий омили» мавзусида VIII «ШҲТ модели» интерактив ўйини бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбрири.


Тадбир Жаҳон ёшлар куни муносабати билан ташкил этилган бўлиб, онлайн ва офлайн шаклларда ўтказилди. Лойиҳа Ўзбекистондаги ШҲТ халқ дипломатияси маркази, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, SCОLARNetwork ШҲТ мамлакатлари ёшлар платформаси ҳамкорлигида ҳамда ШҲТ котибияти кўмагида амалга оширилди.

«ШҲТ модели»нинг асосий мақсади ШҲТга аъзо давлатларнинг олий даражадаги саммитларининг сиёсий муҳокамаларини моделлаштириш формати доирасида ёшларнинг ташкилот фаолиятига қизиқишини рағбатлантиришга қаратилган. Ушбу саккизинчи «ШҲТ модели» ташкилотнинг асосий механизмларидан бири — ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари кенгаши фаолиятини қайта ишлаб чиқди. Тадбир ёшларнинг ташкилот фаолияти ва ишини тушунишига ёрдам берди. Жами 22 аъзо давлатлар ва ШҲТнинг котибият вакили ЖИДУ талабалардан иборат бўлди.

ШҲТ Бош котиби Владимир Норов лойиҳа иштирокчиларига табрик йўллади. У ўз қутловида тадбир ташкилотчиларига миннатдорлик билдирди ва анъанага айланган «ШҲТ модели» йилдан-йилга ўз географиясини кенгайтириб, тобора кўпроқ мамлакат, шаҳар ва таълим муассасаларини қамраб олаётганини таъкидлади.

Владимир Норов  мавзунинг долзарблигини қайд этиш баробарида, давлат раҳбарлари ўз баёнотларида Марказий Осиёнинг ташкилотдаги аҳамияти ва уларнинг биргаликда Марказий Осиёни барқарорлик, хавфсизлик, барқарор тараққиёт ва умумий фаровонлик маконига айлантиришга тайёрлиги кўп жиҳатдан Афғонистонда тинчлик ва ижтимоий-иқтисодий тараққиётга эришишга боғлиқ эканини қайта-қайта таъкидлаганлари билдирди. Бош котиб, шунингдек, ёшлар сиёсати ШҲТнинг устувор йўналишларидан бири бўлиб, ёш авлоднинг жисмоний, ақлий ва маънавий ривожланишига кўмаклашиш бўйича кенг кўламли режаларга жалб этишга қаратилгани айтиб ўтди.

Интерктив ўйинда Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори Содиқ Сафоев сўзга чиқиб, ШҲТнинг нафақат минтақада, балки бутун дунёдаги ўрни тобора ортиб бораётганини таъкидлади. Содиқ Сафоев  делегатларга мурожаат қилиб, «ШҲТ модели» интерактив ўйининг аҳамиятини эътироф этди ва ёшлар бу орқали  ташкилот механизмлари ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлишлари мумкинлиги билдирди.

ШҲТнинг Ўзбекистондаги Халқ дипломатияси маркази директори Қобилжон Сабиров ҳам  ўтган йиллар давомида ШҲТ жаҳон сиёсатининг муҳим субъектига айлангани, нуфузли халқаро тузилмалар қаторидан муносиб ўрин эгаллаганини таъкидлади. «Шанхай руҳи» тамойилларига асосланган минтақавий ҳамкорлик сезиларли даражада мустаҳкамланди», деди Қ.Сабиров

Анжуман якунида «Энг яхши делегат», «Энг яхши ҳисобот» номинациялари бўйича ғолиблар ШҲТ котибиятининг дипломлари билан тақдирланди.

ШҲТнинг 8-модели доирасида Ўзбекистондаги ШҲТнинг Халқ дипломатияси маркази ва SCОLARNetwork ШҲТ мамлакатлари ёшлар платформаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзолади.

Мавзуга оид

ШҲТ Бош котибига «Хорижда корхоналарни р...

Пекинда уч йиллик миссиясини якунлаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Бош котиби Влади...

Бухорода ўз ишини бошлаган ШҲТ МКК йиғил...

Кеча Бухоро шаҳрида Ўзбекистон раислигида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар Мил...

«ШҲТ мамлакатлари рассомларининг асарлар...

Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан Самарқандда пленернинг иккинчи босқичи бошланд...

Сўнгги янгиликлар