Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

01/Октабрь/2022   Ўзбекистон дунё нигоҳида

ШҲТ Самарқанд саммити якунлари Баҳрайн оммавий ахборот воситалари диққат марказида

ҚОҲИРА, 30 сентябрm. /«Дунё» АА/. Баҳрайннинг етакчи «Al Ayam» газетасида Араб давлатлари лигаси (АДЛ) бош котиби ўринбосари, элчи Халил Ибрагим аз-Завадийнинг «Ўзбекистон муваффақияти» савлавҳали мақоласи чоп этилди, деб хабар бермоқда  Дунё АА мухбири.


Унда муаллифнинг 15-16 сентябрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТ саммитидаги иштироки тафсилотлари қаламга олинган.

Нашрда таъкидланганидек, қадимий ўзбек шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралар, жумладан, Араб давлатлари лигаси ва ШҲТ ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, мамлакатлар щртасида англашув кўприкларини мустаҳкамлаш имконини берди. «Осиёнинг кўплаб давлатларининг Президентлари ва етакчилари, халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари иштирок этган мазкур халқаро саммитни ўтказишда Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатлари муваффақиятли бўлди», деб ёзади муаллиф.

Мақолада таъкидланганидек, ШҲТ саммитига тайёргарлик кўриш давомида Самарқанд шаҳрида янги меҳмонхоналар ва сайёҳлик объектларини қуришга алоҳида эътибор қаратилди. «Биз Ўзбекистонда тарихий мерос ва қадимий анъаналарни асраб-авайлаш, цивилизациялар уйғунлигини намойиш этиш билан бирга олиб борилаётган замонавий шаҳарсозлик ютуқларига гувоҳ бўлдик, – деб қайд этган Халил Ибрагим аз-Завадий. - Қурилаётган янги туманлар таъсирчан маданий уйғунликда энг қадимий цивилизация бинолари билан уйғун ҳолда барпо этилмоқда. Боғдорчиликка бўлган иштиёқ, дарахт ва ўсимликлар билан қопланган Тошкент, Самарқанд ва бошқа шаҳарларнинг экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқлимни муҳофаза қилиш борасидаги давлат сиёсатини илгари суриш муҳимлигини англанганидан далолат беради. Кўкаламзорлаштириш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш фақат мамлакатлар ва халқлар манфаати учун эканлигини яхши тушунган дунёнинг кўплаб мамлакатлари учун чўлланишга қарши кураш долзарб вазифага айланди».

Эътиборлиси, 28 сентябрь куни «Bahrain TV» янгиликлар канали эфирига узатилган кўрсатувда Халил Ибрагим аз-Завадийнинг  Самарқанд саммитига бағишланган мақоласи матни ўқиб берилди. Ушбу видеоматериал, шунингдек, «Bahrain TV»нинг  ижтимоий тармоқлардаги барча саҳифаларида жойлаштирилди.

 

 

Мавзуга оид

Покистондан муносабат: Ўзбекистон ташабб...

Покистонда чоп этиладиган етакчи нашрлар - «Islamabad Post» ва «The News International» г...

“Ўзбекистон ва Саудия Арабистони энергет...

“NewsWires” электрон нашри саҳифасида “Ўзбекистон ва Саудия Арабистони энергетика соҳасида...

Покистон оммавий ахборот воситалари Ўзбе...

Покистоннинг етакчи «National Herald Tribune» янгиликлар агентлиги веб-саҳифасида «Ўзбекис...

Сўнгги янгиликлар