Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

20/Май/2022   Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги

ШҲТ сайёҳлик форуми Тошкентда ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқмоқда

ТОШКЕНТ, 20 май. /«Дунё» АА/. Бугун пойтахтимизда академик ва ишбилармон доиралар, шунингдек, туризм соҳаси вакиллари иштирокида «ШҲТга аъзо давлатлар ҳамкорлигининг янги босқичи: туризм ва маданий мерос» сайёҳлик форуми бўлиб ўтмоқда, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.


Таъкидлаш жоизки, шу кунларда ШҲТга аъзо давлатларнинг сайёҳлик соҳаси вакиллари Ўзбекистоннинг 2022 йилги ШҲТ саммитига раислиги доирасида Тошкентда  бўлиб турибди.

Форум ишини Ўзбекистон Бош вазирнинг ўринбосари, туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов  табрик нутқи билан очиб берди.

Анжуманда «ШҲТ маконида туризмни барқарор ривожлантириш», «ШҲТ мамлакатларининг маданий мероси: янги ташаббуслар», «ШҲТ мамлакатлари археологияси ва музейлари ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари», «ШҲТ мамлакатларининг туризм ва маданий мероси соҳасида таълим ва фан соҳасидаги ҳамкорлик: муаммолар ва истиқболлар» сингари долзарб мавзуларда учта сессия бўлиб ўтади.

Бундан ташқари, иштирокчилар халқаро туризмнинг долзарб масалалари, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатларнинг маданий меросини сақлаш ва оммалаштириш, шунингдек, туризм ва маданий мерос соҳасида илмий-техникавий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилади.

Эслатиб ўтамиз, кеча  Тошкент шаҳрида Ўзбекистон раислигида ШҲТга аъзо давлатлар туризм маъмуриятлари раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Мавзуга оид

Эрондан муносабат: Жорий йил сентябрь ой...

«Iran Online» ахборот агентлигида «Ўзбекистон – ШҲТ: кўп тармоқли ҳамкорликнинг янги қирра...

Ўзбекистоннинг ШҲТ ишлари бўйича миллий ...

Ўзбекистоннинг ШҲТ ишлари бўйича миллий координатори Раҳматилла Нуримбетов «Дунё» АА учун ...

Тошкентда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига а...

Кеча Тошкентда Ўзбекистон раислигида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар соғ...

Сўнгги янгиликлар