Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

25/Ноябрь/2021   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

ШҲТга аъзо давлатлар АКТ раҳбарларининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 25 ноябрь. /«Дунё» АА/.  Бугун Ўзбекистон раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш учун масъул вазирлик ва идоралари раҳбарларининг биринчи йиғилиши видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Тадбирда Тадбирда ШҲТ Бош котиби Владимир Норов, ташкилотга  аъзо давлатларнинг тегишли вазирлик ва идоралари раҳбарлари иштирок этди.

Йиғилишни Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекось очиб берди. Рақамли иқтисодиёт, электрон ҳукумат, сунъий интеллектни илғор ривожлантириш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналиши экани таъкидланди.  Вазир ўринбосари, шунингдек, ушбу тадбир ШҲТга аъзо давлатларнинг АКТ соҳасида ривожланишига ўзининг муносиб ҳисса қўшиши, унда қабул қилинган қарорлар ШҲТнинг глобал инфокоммуникация ҳамжамиятидаги ролини янада оширишга хизмат қилишини қайд этди.

 Учрашув давомида иштирокчилар ШҲТга аъзо давлатларнинг рақамли ривожланиш соҳасидаги кўп томонлама ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашга оид кенг кўламли масалаларни муҳокама қилди.

Томонлар ШҲТ доирасида мунтазам тажриба алмашиш, хусусан, электрон ҳукумат, рақамли иқтисодиёт, IT-таълим, IT-индустрияни ривожлантириш, IT-саноатдаги стартапларни қўллаб-қувватлаш, сунъий интеллект, шунингдек, радиочастота спектрини бошқариш бўйича келишувга эришди.

Телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш истиқболлари, ШҲТга аъзо давлатларда кенг полосали инфратузилмага асосланган замонавий хизматларни жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Бундан ташқари,  йиғилишда ШҲТ оламида  рақамли саводхонликни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик дастури муҳокама қилинди.

Мавзуга оид

Токиода бўлиб ўтган давра суҳбати муҳим ...

Ўзбекистон-Япония алоқаларининг истиқболлари мавзуларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ў...

Ўзбекистон ва Латвия ҳукуматлараро комис...

Ўзбекистон элчиси Қадамбой Султонов Латвия Транспорт вазирлиги парламент котиби, Иқтисодий...

Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси “Олти...

Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси томонидан “Олтин дафтар”га киритилган мамлакатимизда ин...

Сўнгги янгиликлар