Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

25/Август/2022   Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги

ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Тошкентда Қўшма коммюнике имзоладилар

ТОШКЕНТ, 25 август. /“Дунё”/. Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) раислиги доирасида кеча Тошкентда ташкилотга аъзо давлатлар мудофаа вазирларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА  мухбири.


Йиғилиш аввалида Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон, шунингдек, ШҲТда кузатувчи давлат мақомида бўлган Беларусь ҳарбий идоралари раҳбарлари Тошкентдаги Ғалаба боғида ўрнатилган “Матонат мадҳияси” монументи пойига гул қўйдилар.

Тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Қуролли Кучлари Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг Мурожаатномаси ўқиб эшиттирилди.

Анъанавий равишдаги конструктивлик ва дўстона руҳда ўтган учрашувда халқаро ҳамда минтақавий хавфсизликни таъминлашнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди, мудофаа ва хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича узоқ муддатли вазифалар белгилаб олинди.

Вазирлар мамлакатлар позициялари муштараклигини, барқарорлик ва мустаҳкам тинчликни таъминлаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларга эътибор қаратилаётганини яна бир бор намойиш этди. Йиғилишда сўзга чиққан Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов “Тобора ривожланиб бораётган ШҲТ минтақамизда тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни сақлашга муҳим ҳисса қўшиб келмоқда”, дея таъкидлади.

Учрашувда ШҲТга аъзо давлатлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар, ташкилот маконида хавфсизликни мустаҳкамлаш ва барқарорликни таъминлаш, шу жумладан, CОВИД-19 пандемиясининг салбий оқибатларини бартараф этишда ўзаро ҳамкорликни давом эттириш масалалари келишиб олинди. Шунингдек, қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

-ШҲТга аъзо давлатлар ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш, минтақада тинчлик, барқарорлик ва осойишталикни таъминлаш мақсадида хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини кенгайтириш ва кўмаклашишни давом эттириш;

-ШҲТ ва бошқа минтақавий ҳамкор ташкилотлар ўртасида амалий ҳамкорликни ривожлантириш;

-ташкилотга аъзо давлатлар Қуролли Кучлари ўртасида ўзаро дўстлик ва ҳарбий маданият соҳасида алмашувни мустаҳкамлашда муҳим платформа бўлган ҳарбий оркестрларнинг “Тинчлик навоси” фестивали ўтказилишини давом эттириш ва бошқа масалалар.

ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари йиғилиши якунлари бўйича қўшма коммюнике имзоланди.

Ҳужжатда бир қатор тадбирлар, жумладан, қўшма машғулотлар ва ўқувлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Тадбир иштирокчилари ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирларининг кенгашига пухта тайёргарлик кўрилганлигини ва юқори ташкилотчилик даражасида ўтганлигини эътироф этишди.

Тадбир сўнгида ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирларининг навбатдаги йиғилишини 2023 йилда Ҳиндистонда ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Шундан сўнг йиғилиш иштирокчилари пойтахтимиздаги “Ҳумо Арена” муз саройида тадбирнинг маданий дастури – ШҲТга аъзо ва кузатувчи давлатлар ҳарбий оркестрлари иштирокидаги “Тинчлик навоси” халқаро фестивалининг якуний гала-консертини томоша қилдилар.

Мавзуга оид

ТИВда ШҲТнинг Самарқанд саммитига тайёрг...

Бугун ТИВда Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) бўйича Миллий координатори Раҳ...

Ҳиндистоннинг етакчи таҳлилий журнали Ўз...

Ҳиндистоннинг "Political & Defence Weekly" етакчи таҳлилий журналида Ўзбекистон Президенти...

Хива шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар трансп...

Бугун Хива шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар транспорт вазирларини...

Сўнгги янгиликлар