Uz / Ўз Ru En

Toshkent

22/Октабрь/2020   Иқтисодий дипломатия

ШҲТга аъзо давлатлар мутахассислари коронавирус пандемиясининг иқтисодий оқибатларини бартараф этиш чоралари ва яқинда бўлиб ўтадиган ташқи иқтисодий ва ташқи савдо учун масъул вазирлар йиғилишига тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилди


ТОШКЕНТ, 22 октябрь. /«Дунё» АА/. ШҲТга аъзо давлатларнинг ташқи иқтисодий ва ташқи савдо фаолиятига масъул вазирлик ва идоралари катта мансабдор шахслар Комиссиясининг (КМШК) навбатдаги йиғилиши видеоконференция шаклида бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси томонидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг масъул раҳбарлари ва ходимлари иштирок этди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабарига кўра, COVID-19 пандемиясининг ШҲТга аъзо мамлакатлар иқтисодиётига салбий таъсирини камайтириш келгусидаги ҳамкорлик доирасида биринчи навбатдаги вазифалардан бири сифатида белгиланди. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги экспертлари бошқа мамлакатлардаги ҳамкасблари билан ривожланишнинг ижобий тенденцияларига тезкор чиқишга мўлжалланган чора-тадбирлар мажмуасини амалга оширишни муҳокама қилди.

Иштирокчилар инқирозий ҳодисаларни бартараф этишга қаратилган амалий чора-тадбирлар орасидан ШҲТга аъзо давлатларнинг иқтисодий соҳада биргаликда олиб борадиган таҳлилий фаолиятини ривожлантириш, шунингдек, ташкилотнинг юқори органларига тақдим этилиши режалаштирилган ҳужжатларни келишиш жараёнларини жадаллаштиришни таъкидлади.

Кун тартибидаги асосий масала октябрь ойи охирида бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатларнинг ташқи иқтисодий ва ташқи савдо фаолият учун масъул вазирларининг йиғилишига (ТИФВЙ) тайёргарлик кўришга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, КМШК аъзоларининг эътиборлари ШҲТга аъзо давлатларнинг янгиланган кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик Дастурини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасининг муҳокамасига қаратилди.

Қайд этилишича, ШҲТ раҳбарияти узоқ ҳудудлар ва қишлоқ жойларда аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган самарали чора-тадбирларни ишлаб чиқишни ташкилот фаолиятининг устувор йўналиши деб билади. Бу айниқса коронавирус пандемияси оқибатида узоқ давом этган иқтисодий беқарорлик шароитида муҳим аҳамиятга эга. Ушбу ҳудудларнинг жадал ривожланиши ва фуқароларнинг юқори сифатли инфратузилма ва иқтисодий имтиёзларга эга бўлишидаги фарқни қисқартириш ташкилотнинг барча аъзо давлатлари учун ўсиш нуқталарига айланиши мумкин. Ишлаб чиқилишида вазирлик экспертлари фаол иштирок этаётган тегишли тадбирлар режаси айнан шунга қаратилган.

Маълумот учун: КМШК ШҲТга аъзо давлатларнинг кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик дастури қоидаларини амалга ошириш мақсадида ШҲТга аъзо давлатлар ташқи иқтисодий ва ташқи савдо фаолиятига масъул вазирлар Йиғилиши ҳузурида фаолият кўрсатади. Комиссия йиғилишлари манфаатдор вазирлик ва идораларнинг тегишли таркибий бўлинмалари раҳбарлари иштирокида йилида икки бор ўтказилади.

КМШК махсус ишчи гуруҳларининг транзит салоҳиятини ривожлантириш, электрон тижорат, замонавий ахборот-телекоммуникация технологиялари, божхона ҳамкорлиги ҳамда инвестициявий лойиҳаларини амалга оширишда кўмаклашиш борасидаги ҳаракатларини мувофиқлаштиради.

Тадбирлар режаси лойиҳаси ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг 2019 йил ноябрь ойида Тошкентда бўлиб ўтган йиғилишида тасдиқланган ШҲТга аъзо давлатларнинг кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлигининг янгиланган Дастурини амалга ошириш мақсадида тайёрланди.

Мавзуга оид

Жаҳон банки кўмагида масофадан хорижий т...

Видеоконференция Жаҳон банки кўмаги доирасида ташкил этилди. Онлайн тадбирни Арманистон д...

Бухорода бўлиб ўтган иқтисодий ҳамкорлик...

Кеча Бухоро шаҳрида иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Россия ҳукуматлараро комиссиясин...

«Эрон – Афғонистон – Ўзбекистон» йўналиш...

Ўзбекистон Республикаси, Афғонистон Ислом Республикаси ва Эрон Ислом Республикаси...

Сўнгги янгиликлар