Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

30/Май/2022   Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги

ШҲТга аъзо давлатлар талабалари ўртасида ўтказилаётган киберспорт бўйича халқаро турнир ғолиби 50 миллион сўмни қўлга киритади

ТОШКЕНТ, 30 май. «Дунё» АА/. Бугун  Тошкент шаҳридаги  Инҳа университетида  Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ)  аъзо давлатлар талабалари ўртасида киберспорт бўйича халқаро турнинг финал босқичига старт берилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


 Чемпионат ШҲТга аъзо давлатлар талабалари ўртасида CS: GO ва DOTA2 йўналишлари бўйича ўтказилмоқда. Тадбир Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Киберспорт ассоциацияси кўмагида ташкил этилган.

Жорий йил май  ойи бошида мамлакатимизда «SCO Students Cup: Uzbekistan Qualification»  квалификацион турнири ўтказилган эди. 

Ташкилотчиларга кўра, турнинг умумий жамғармаси 200 миллион сўмни ташкил қилади. Мусобақа ғолиби 50 миллион сўм, иккинчи ўрин соҳиби 30 миллион сўм, учинчи  ва тўртинчи ўрин эгалари 10 миллион сўм билан тақдирланади.

Эслатиб ўтамиз, 2001 йилда ташкил этилган ШҲТга Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон  аъзо ҳисобланади.

Айни пайтда Эрон ташкилотга тўлиқ аъзо бўлишга тайёрланмоқда. Афғонистон, Беларусь ва Мўғулистон ташкилотда кузатувчи давлатлар мақомига эга.

Озарбайжон, Арманистон, Миср, Камбоджа, Қатар, Непал, Саудия Арабистони, Туркия ва Шири-Ланка мулоқот ҳамкорлари ҳисобланади.

2021-2022 йилларда Ўзбекистон ШҲТга раислик қилмоқда. Ташкилотнинг навбатдаги саммити жорий йил сентябрь ойида кунлари Самарқандда бўлиб ўтади.

Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги доирасида 80 дан ортиқ тадбирлар режалаштирилган.

Мавзуга оид

Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитига...

Самарқандда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳунармандлари иштирокида Халқаро ҳ...

«ШҲТ модели» саккизинчи интерактив ўйини...

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида «Марказий Осиёда тинчлик ва фаровонлик – Ш...

Владимир Норов: Афғонистонда тинчлик ва ...

ШҲТ ТИВК йиғилишидаги нутқида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир...

Сўнгги янгиликлар