19/Январь/2022 Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги
ТОШКЕНТ, 19 январь. «Дунё АА/. 18-19 январь кунлари мамлакатимиз пойтахтида Ўзбекистон томони раислигида ШҲТга аъзо давлатларнинг ўзаро боғлиқликни ривожлантириш ва самарали иқтисодий ҳамда транспорт йўлакларини яратиш бўйича Ҳамкорлик стратегиясини мувофиқлаштириш бўйича йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Видеоконференция алоқаси воситасида ташкил этилган ушбу учрашув ташкилотга аъзо давлатлар транспорт бошқармаларининг вакиллари иштирокида ўтказилди.
Мазкур ҳужжатни ишлаб чиқиш Ўзбекистон томонидан ШҲТнинг 2019 йилги Бишкек саммитида бошланган эди.
Томонлар ушбу мавзунинг ШҲТ кун тартибидаги аҳамиятидан келиб чиққан ҳолда лойиҳа устида фаол ишлашга келишиб олдилар.