Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

27/Май/2022   Ҳамкорлик

Шаҳарларда рельсли транспорт тизимини йўлга қўйиш бўйича Франция тажрибаси ўрганилмоқда

ТОШКЕНТ, 27 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Франциянинг мамлакатимиздаги элчиси Орелия Бушез ҳамда Франциянинг «ALSTOM» компанияси вакиллари билан учрашди, деб хабар бермақда «Дунё» АА мухбири.


Транспорт вазирлиги маълумотларига кўра, учрашув аввалида Орелия Бушез Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларининг бугунги ҳолатини юқори баҳолади. У давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан мамлакатимизнинг ижтимоий ва иқтисодий соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар суръатини эътироф этар экан, бу жараёнда ҳаётга тадбиқ этилаётган лойиҳаларда Франция компанияларининг ҳам бевосита иштирок этишига катта қизиқиш билдираётганлигини таъкидлади.

 Мулоқот чоғида мамлакатимиз шаҳарларида жамоат транспорти тизими ва инфратузилмасини ривожлантириш йўналишида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда лойиҳалар атрофлича муҳокама этилди.

 «ALSTOM» компанияси вакиллари шаҳарларда рельсли транспорт тизимини йўлга қўйиш, уларга хизмат кўрсатишни ташкил этиш бўйича амалга оширган лойиҳалари юзасидан тақдимот ўтказди. 

Мавзуга оид

USIP экспертлари: Бугунги кунда Ўзбекист...

Ўзбекистон делегациясининг Америка Қўшма Штатларига ташриф чоғида давлатимиз раҳбарининг А...

Ўзбекистон Сенати Раиси Вашингтонда “Ўзб...

Вашингтон шаҳрида Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги деле...

Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўри...

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилигидаги дел...

Сўнгги янгиликлар