Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

10/Август/2022   Сайёҳлик

Шаҳрисабзда «Ёшлар туризми» қурултойининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 10 август. /«Дунё» АА/. Шаҳрисабзда «Ёшлар туризми» қурултойининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 апрелда қабул қилинган «Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил қилинган.

Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ўтказилаётган ушбу қурултойнинг очилиш маросимида Бош вазир ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов нутқ сўзлади.

“Бугунги кунда юртимизда  ёшларга доир давлат сиёсати амалдаги ислоҳотларимизнинг асосоий йўналишларидан бирини ташкил этади, деди у. Куни кеча давлатимиз раҳбари бошчилигида бўлиб ўтган йиғилишда ҳам иқтидорли ёшларга янада кенг имкониятлар берилди. Жумладан, ёш мутахассисларни танлаш Дастури доирасида битирувчи курслардаги қобилиятли талабалар сараланиб, вазирлик ва ҳокимлик тизимида амалиёт ўташи ва ўқишни тамомлагач, ишга қабул қилиниши белгиланди. Бунинг натижасида маҳалладан – республикагача тамойили асосида кадрларни шакллантириш тизими яратилади. Ўйлайманки, бугунги қурултой ҳам иқтидорли ёшларни саралаш, уларнинг туризмни ривожлантиришга оид  лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш орқали малакали мутахассисларни тайёрлаш, ёшлар бандлигини таъминлашга асос бўлиб хизмат қилади”.

Азиз Абдуҳакимов Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва бошқа ташкилотларга қурултойни ташкил этишдаги ҳамкорлиги учун миннатдорлик билдирди.

Таъкидлаш жоизки, қурултойнинг биринчи кунида 15 мингдан ортиқ киши қатнашди. Уларнинг 700 нафардан ортиғи Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан келган ёшлардир. Бундан ташқари, тадбирда бошқа мамлакатлардан келган хорижлик қатнашчилар ҳам иштирок этди.

Мавзуга оид

Индонезия Уламолар кенгаши Ўзбекистонда ...

Кеча ўзбекистонлик дипломатлар Индонезия Уламолар кенгаши раиси ўринбосари Марсуди Сухуд б...

Германиянинг “Spiegel” журнали Ўзбекисто...

Aнъанавий дам олиш масканлари германиялик сайёҳлар учун ўз жозибасини йўқотиб, комплексли ...

Ўзбекистон ва Туркия туризм соҳасида ҳам...

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари ва мамлакатимизни...

Сўнгги янгиликлар