Uz / Ўз Ru En

Toshkent

16/Апрель/2021   Президент

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони ҳолидан хабар олди


ТОШКЕНТ, 16 апрель. /«Дунё» АА/. Президент Шавкат Мирзиёев Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд филиалида даволанаётган Ўзбекистон Қаҳрамони, Олий Мажлис Сенати аъзоси Ҳасан Нормуродовни бориб кўрди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири давлатимиз раҳбари Матбуот хизмати маълумотига таяниб.

Бу инсон юртимиздаги фидойи нуронийлардан. Узоқ йиллар халқ таълими тизимида ишлаган. Кейинчалик “Нуроний” жамғармасининг Самарқанд вилояти бўлими раиси сифатида меҳнат фахрийларини ижтимоий ҳимоя қилиш ишларига катта ҳисса қўшган. Ҳозирги кунда Самарқанд вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари.

82 яшар Ҳасан Нормуродов жонкуяр ва самимий инсон сифатида вилоят аҳолиси ўртасида ҳурмат қозонган. 2019 йилда Президентимиз фармонига кўра “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан тақдирланган. 

Шавкат Мирзиёев фидойи меҳнат фахрийсига мустаҳкам соғлик ва бардамлик, узоқ умр тилади.

Ҳасан Нормуродов вақт топиб келгани, юксак эътибор кўрсатиб, қўллаб-қувватлагани учун давлатимиз раҳбарига ташаккур билдирди.

Шу билан Президентнинг Самарқанд вилоятига ташрифи якунланди.

 

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президенти раислигидаги йиғил...

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бугун аҳоли саломатлигини сақлаш ва коронавирусга қар...

Ўзбекистон Президенти: Замон ўзгарди, од...

Бугун Самарқандда Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида вилоят фаоллари йиғилиши бўлиб ўтди...

Ўзбекистон Президенти: Одамларнинг ҳар б...

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Яшнобод туманидаги Парвоз маҳалласида бўлиб, аҳоли ҳаёти б...

Сўнгги янгиликлар