Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

13/Апрель/2020   COVID-19

Шифокорлар коронавирусдан самарали даволаниш мумкинлигини исботлашмоқда: яна 19 нафар бемор соғайди


ТОШКЕНТ, 13 апрель. /“Дунё” АА/. Коронавирус пандемияси туфайли дунё мамлакатлари бошига тушган синов юртимизни ҳам четлаб ўтмади. Шундай вазиятда аҳолининг қийинчиликларни бирдамлик билан енгишга ҳаракат қилишаётгани эътиборга молик. Айниқса, ушбу инфекция тарқалишининг олдини олиш борасида тезкор ва қатъий чоралар кўрилмоқда. Бунда тиббиёт ходимлари матонати ва фидойилиги алоҳида эътиборга молик.

Уларнинг коронавирус инфекциясига чалинган беморларимиз соғайиб кетишлари йўлидаги мислсиз ғайрати туфайли яна 19 нафар бемор дарддан бутунлай фориғ бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлиги манбасига асосланиб.

Тузалганларни Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ва бошқа масъуллар Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатишди.

Дарҳақиқат, қаҳрамон шифокорларимизнинг билими ва тажрибаси туфайли коронавирус инфекциясига чалинганлар орасида ўлим кўрсаткичларининг минимал даражада бўлиши ва аксинча, соғайганларнинг максимал даражада бўлишига эришилмоқда. Натижада, айни пайтда соғайганлар 61 нафарга етди.

Бу каби самарали натижаларга эришишда, аввал хабар қилганимиздек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, шунингдек, Германия, Жанубий Корея, Хитой, Япония каби қатор давлатларнинг нуфузли мутахассислари тавсияларидан фойдаланилаётгани, бундан ташқари, юртимизнинг пульмонолог, кардиолог, терапевт, эндокринолог каби етук мутахассислари билан телемулоқот ўрнатилиб, зарур тавсияларни олишаётгани, уларни бир жамоа бўлиб фаолият кўрсатишаётганлиги ана шундай ижобий ютуқларни қўлга киритишда муҳим омил бўлмоқда. Қувонарли жиҳати, шифокорларимиз маҳорат ва фидойилиги коронавирус инфекциясини самарали даволаш мумкинлигини исботламоқда.

Ҳар гал дарддан фориғ бўлаётган инсонлар қувончи эса қаҳрамон тиббиёт ходимларига куч-ғайрат, иштиёқ бағишламоқда. Энг муҳими, ушбу хушхабарлар дунёни таҳлика солаётган коронавирус инфекцияси билан самарали курашиш мумкинлиги, ҳатто ғолиб бўлиш имкони борлигини кўрсатмоқда. Бунда эса ҳал қилувчи зарбани бериш, шубҳасиз, тиббиёт ходимларини зиммасидаги улкан масъулиятдир. Қаҳрамонларимиз эса ушбу вазифани шараф билан уддалашмоқда, деб бемалол айтишимиз мумкин.

Мавзуга оид

164 нафар Ўзбекистон фуқароси навбатдаги...

Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган жадвалга асосан жорий йилнинг 10 авгус...

Таиланд шифокорлари Ўзбекистоннинг COVID...

Таиланд тиббиёт доиралари вакиллари Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашиш доирасида кўр...

Ўзбекистонда яна 8 кишида коронавирус ан...

9 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони ...

Сўнгги янгиликлар