Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

20/Сентябрь/2021   ТИВ янгиликлари

Швеция элчиси Ўзбекистондаги фаолиятини якунламоқда

ТОШКЕНТ, 20 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Швециянинг Ўзбекистондаги элчиси (қароргоҳи Стокгольм шаҳрида) Ингрид Терсманни мамлакатимиздаги дипломатик миссияси якунланаётгани муносабати билан қабул қилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.


ТИВ маълумотига кўра, учрашув чоғида вазир элчининг Ўзбекистон-Швеция муносабатларини кенгайиштириш ва мустаҳкамлашга қўшган ҳиссасини юқори баҳолади.

Сўнгги йилларда сиёсий мулоқот, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқалар сезиларли даражада фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди.

Стокгольм шаҳрида очилиши режалаштирилган Ўзбекистон элчихонаси икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилиши таъкидланди.

Ўз навбатида, Ингрид Терсман ўз фаолияти давомида (2016-2021 йиллар) Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли демократик, ижтимоий-иқтисодий, суд-ҳуқуқ ислоҳотларига гувоҳ бўлганини билдирди.

Швеция элчиси мамлакатимизда миссиясини муваффақиятли амалга ошириши учун яратилган қулай шарт-шароитлар учун Ўзбекистон томонига миннатдорчилик изҳор этди.

Анвар Илёсов олган сурат (“Дунё” АА).

Мавзуга оид

Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон ва Ла...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг мамлакатимизга бўлиб турган Латвия таш...

Тошкентда 8 декабрь куни Италия ва Марка...

Эртага Тошкент шаҳрида “Италия – Марказий Осиё” шаклидаги иккинчи вазирлар конференцияси б...

Ўзбекистон делегацияси «Марказий Осиё –...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов 8 июнь куни Нур-Султон ш...

Сўнгги янгиликлар