Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

15/Октабрь/2021   Долзарб

Швециядан муносабат: Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасидаги муносабатлар ва муҳитни янгилаш йўлида дадил қадамлар ташламоқда


 СТОКГОЛЬМ, 15 октябрь. /«Дунё» АА/. Швеция эксперт доиралари вакиллари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Евросиё иқтисодий кенгашининг навбатдан ташқари саммитидаги нутқига ўз муносабатини билдирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Микаэла Лунд, «Trafikförsäkringsföreningen» тинчлик ва келажакни ўрганиш бўйича давлатлараро жамғармаси эксперти (Швеция):

- Минтақа бўйича мутахассис сифатида Ўзбекистоннинг янги очиқлик ва яхши қўшничилик сиёсатини кўришдан мамнунмиз. Мамлакат Марказий Осиё минтақасидаги муносабатлар ва муҳитни янгилаш йўлида дадил қадамлар ташламоқда ва бу саъй-ҳаракатларнинг ижобий натижасини бутун МДҲ ҳудудида кузатиш мумкин бўлаяпти.

Ўзбекистон раҳбари Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши саммитидаги нутқида республика ЕОИИ билан яқиндан ҳамкорлик қилишга интилаётганини алоҳида таъкидлади. Хусусан, пандемия шароитида мамлакатнинг Ташкилотга аъзо давлатлар билан товар айирбошлаш ҳажми барқарор ортиб бораётгани таъкидланди. Евроосиё иқтисодий комиссияси билан фаол алоқалар йўлга қўйилди, қўшма Ишчи гуруҳ ўз фаолиятини бошлади. Бундан ташқари, Ероосиё тараққиёт банки билан истиқболли лойиҳалар тайёрланмоқда.

Ўзбекистон саноат кооперациясини чуқурлаштириш орқали минтақалараро қўшилган қиймат занжирларини яратишда ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор экани қайд этилди. Бу, менинг фикримча, мамлакат 2016 йилда танланган очиқлик йўлидан собитқадамлик билан бораётгани, минтақавий ва глобал ҳамжамиятга интеграциялашишга тайёрлигини яна бир бор кўрсатмоқда.

Ўзбекистон раҳбари ЕОИИга аъзо давлатларни Россия ва Қозоғистон билан биргаликда йўлга қўйилаётган зарур товарларни тез фурсатда ўзаро етказиб бериш бўйича “Агроэкспресс” лойиҳасига қўшилишга таклиф этди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Президенти давом этаётган пандемия шароитида қатор долзарб масалаларни илгари сурди. Хусусан, миллий иқтисодиётларнинг барқарор ривожланишида муҳим омил сифатида транспорт йўлаклари тармоғи ва логистика инфратузилмасини такомиллаштириш муҳим эканига эътибор қаратилди.

Ўзбекистон раҳбарининг сўзларига кўра, транспорт ва транзит соҳаси ЕОИИда иқтисодий алоқаларни чуқурлаштириш учун катализатор ҳисобланади. Товарларнинг чегарадан ўтишини жадаллаштириш, стандартларни уйғунлаштириш, назорат пунктларининг иш соатларини оптималлаштириш, чегарадан ўтиш тартибларини такомиллаштириш каби масалаларни ҳал этиш зарурлигини таъкидлади.

Ўзбекистон Марказий Осиёнинг юраги сифатида минтақа интегратори ролини тобора кенгайтириб, айни пайтда барча минтақавий ташкилотлардаги иштирокини фаоллаштирган ҳолда халқаро миқёсда дадил ташаббусларни илгари сурмоқда.

Ишончим комилки, янги Ўзбекистоннинг бу тамойили мамлакат нуфузини янада ошириш ва Марказий Осиё давлатларини халқаро даражадаги  мавқеи ва аҳамиятини мустаҳкамлаш учун ягона минтақа сифатида географик марказ атрофига бирлаштиришга хизмат қилади.

Барча ўзбекистонликларга эзгу тилаклар ва қўйилган юксак мақсадларга эришишда муваффақият тилайман!

Ирин Элмент, «Linjegods i Sundsvall AB» халқаро компаниясининг МДҲ мамлакатлари бўйича минтақавий менежери (Швеция):

- Ўзбекистон раҳбари ЕОИИга аъзо давлатлар раҳбарлари саммитида учинчи марта иштирок этди. Ҳар доимгидек, унинг нутқи амалий мазмун-моҳияти, ташкилотда кечаётган жараёнларни чуқур англаши ва натижадорликка йўналтирилганлиги билан ажралиб турди.

Ўзбекистон етакчиси савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш бўйича саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш муҳим эканини алоҳида қайд этиб, ўзаро савдода мавжуд тўсиқларни бартараф этиш, техник регламент ва стандартларни уйғунлаштириш, божхона тартиботларни рақамлаштириш бўйича қўшма “Йўл харита”сини ишлаб чиқиш таклифини илгари сурди. 

Халқаро логистика соҳаси мутахассиси сифатида ишонч билан айта оламанки, Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган таклифларнинг амалий ижроси ЕОИИ мамлакатлари орасида ва улар билан савдо қилиш ҳажми ошишишига, шунингдек, тузилма ҳудудида юкларнинг транзит ташилишини оптималлаштириш учун шароитлар яратиш, Евроосиё йўлакларининг жозибадорлигини оширишга хизмат қилади. Бу ташкилот аъзолари учун ҳам, унинг халқаро ҳамкорлари учун ҳам, хусусан, Швеция учун ҳам фойдалидир. Чунки швед экспортчилари ва импортчилари савдо ва транзит тартибларини соддалаштиришдан манфаатдордир.

Ишончим комилки, Ўзбекистон Президентининг таклифларини мамлакатингизда ишлаб чиқаришни йўлга қўйган швед инвесторлари ҳам қўллаб-қувватлайди. Зеро улар томонидан Ўзбекистондаги корхоналарда тайёрланаётган маҳсулотларни ЕОИИ мамлакатлари бозорларига экспорт қилиш имконияти янада кенгаяди.

Мавзуга оид

Ўзбекистонлик дипломатлар Қашқадарё вило...

Бугун Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг таклифига биноан Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик...

Литвадан муносабат: «Ватандошлар» жамоат...

Литвадаги Ўзбекистон маданият маркази раиси Лайло Ўрмонова мамлакатимизда ташкил этилган «...

Тожикистонда ўтказилган анжуманда ўзбек ...

Ўзбекистон элчихонаси томонидан Сўғд вилояти Ўзбеклар маънавият ва маърифат маркази билан...

Сўнгги янгиликлар