Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

26/Апрель/2022   ТИВ янгиликлари

Швециянинг Ўзбекистондаги янги элчиси ўз вазифасига киришди

ТОШКЕНТ, 26 апрель.  /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғайрат Фозилов бугун Швеция элчиси (қароргоҳи Стокгольм шаҳрида) этиб тайинланган Томас Данестадни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олар экан, элчини янги лавозимга тайинлангани билан табриклар экан, унга юксак ва масъулиятли лавозимдаги фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Швеция кун тартиби ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва томонларни қизиқтирган бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли алоқаларни фаоллаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Янги элчи 57 ёшда. Швеция ТИВ тизими ва мамлакатнинг хориждаги ваколатхоналарида турли дипломатик лавозимларда ишлаган. Инглиз, рус, немис ва француз тилларида гаплашади.

Эслатиб ўтамиз, 2016-2021 йилларда Швециянинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимида (қароргоҳи Стокгольм шаҳрида) Ингрид Терсман ишлаган.

Анварь Илёсов олган сурат («Дунё» АА).

Мавзуга оид

Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон-Жануб...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигида икки томонлама музокаралар ўтказиш учун Тошкентга ташри...

Ўзбекистон ТИВ раҳбари “Янги Америка хав...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Ўзбекистон Президенти сайловини куза...

Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон ва БМ...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғайрат Фозилов бугун БМТнинг Ўзбекистондаги...

Сўнгги янгиликлар