Uz / Ўз Ru En

Toshkent

08/Март/2021   Иқтисодий дипломатия

Швейцариялик тадбиркорларнинг Ўзбекистонда бизнес юритишга қизиқиши ортмоқда


ФРАНКФУРТ-МАЙН, 8 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий-ижтимоий ислоҳотлар, уларнинг ижобий натижалари, мамлакатимиз иқтисодиётига хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан яқиндан таништириш мақсадида Цюрих шаҳридаги Швейцария – Осиё савдо палатаси аъзолари иштирокида видеоконференция шаклидаги вебинар ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги, мамлакатимиз Савдо-саноат палатаси, Швейцария давлат идоралари, тадбиркорлик субъектлари ва банк-молия институтлари вакиллари ҳам қатнашди.

Тадбирда сўз олган Ўзбекистоннинг Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консулхонаси вакили иштирокчиларни республикамизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар жараёни билан яқиндан таништириб, тадбиркорлик учун яратилган имкониятлар ва имтиёзлар ҳақида атрофлича маълумот берди.

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги директори ўринбосари Ойбек Элмуротов, ўз навбатида, махсус презентация билан чиқиш қилиб, юртимизда чет эллик сармоядорлар фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган ишлар кўлами, уларнинг аҳамияти ва амалий томонлари билан иштирокчиларни таништирди.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакили Сардор Бобоқулов республикамизда тадбиркорликка кўмаклашиш, маҳаллий ва хорижий тадбиркорлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи давлат ва нодавлат ташкилотлар фаолияти, уларнинг ўз фаолиятини амалга ошириш механизмлари юзасидан маълумот берди.

Шунингдек, Швейцария – Осиё савдо палатаси ва “Credit-Suisse” банки вакиллари ўзларининг Ўзбекистонда амалга ошираётган лойиҳалари ва ўзбекистонлик шериклари билан ҳамкорлик тажрибаси ҳақида гапириб, юртимиздаги ислоҳотлар бўйича ижобий таасуротларини ўртоқлашди.

Тадбирда швейцариялик тадбиркорлар Ўзбекистонда бизнес юритиш бўйича ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан тегишли жавоблар олди.

Мавзуга оид

Италиянинг «СOOP Italia» компанияси Ўзбе...

Ўзбекистоннинг етакчи корхоналаридан «BMB Trade Group», «Teodora Goods», «Frutime LLC», «S...

Ўзбекистон тўқимачилик ва газлама маҳсул...

Москва шаҳрида “Союзлегпром” ва “Экспоцентр” томонидан Россия савдо-саноат палатаси, Саноа...

ИҲТ Бош котиби «Марказий ва Жанубий Осиё...

Ўзбекистоннинг Ислом ҳамкорлик ташкилотидаги (ИҲТ) доимий вакили Улуғбек Мақсудов ташкило...

Сўнгги янгиликлар