Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

25/Июнь/2022   Иқтисодий дипломатия

Сингапурда ўтказилган халқаро кўргазмада Ўзбекистон компаниялари сингапурлик шериклари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандумларини имзолади

СИНГАПУР, 25 июнь. /«Дунё» АА/.  Сингапурда «Speciality & Fine Food Asia» халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Унда элчихонамиз кўмагида мамлакатимизнинг «Shirin Asal Food», «Global Export Company» ва «Agro Food Standart» МЧЖ компаниялари вакиллари Сингапур компаниялари билан англашув меморандумларини имзолади.

Меморандумларга мувофиқ, томонлар Ўзбекистон маҳсулотларини Сингапур ва АСЕАН давлатлари бозорларига муайян маркетинг ишларини бажарганидан сўнг экспорт қилиш кўзда тутилган.

Шу жумладан, “S.E.A. BUSINESS CENTRE PTE. LTD.” компанияси раҳбарлари Урс Шварц ва Руди Фанг Ўзбекистон компаниялари маҳсулотларини Сингапур ва АСЕАН бозорларига экспорт қилиш мақсадида олиб бораётган ишларини юқори баҳолади. Улар ушбу жараённи амалга оширишда барча имкониятлар мавжудлигини таъкидлагани баробарида бу ишлар самарали амалга оширилиши учун лозим бўлган барча ёрдамни кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

Ўз навбатида, “Global Export Company” МЧЖ раҳбари Даврон Дадахонов ва Сингапурнинг «Century Global» компанияси раҳбари Франсис Чуа ўртасида Сингапурга қуритилган маҳсулотлар экспортини жорий йилда давом эттириш масалалари ҳам келишиб олинди.

Сингапурнинг ихтисослашган етакчи нашрларидан бўлмиш «Asian Journeys» журналининг “Speciality & Fine Food Asia” кўргазмасига бағишланган нашрида Ўзбекистон павильони алоҳида қаламга олинган. Унда мамлакатимиз Сингапур, Австралия, Бельгия, Малайзия, Жанубий Африка, Буюк Британия, АҚШ каби мамлакатлар қаторида энг сара ва энг яхши маҳсулотларини намойиш этгани ҳақидаги хабарлар жой олди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, «Asian Journeys» журналига 2009 йилдан бошлаб асос солинган бўлиб, нашр саҳифаларида Сингапур туризм соҳаси янгиликлари ҳамда соҳа мутахассисларининг фикр-мулоҳазалари кенг ёритиб борилади.  

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Жанубий Корея стратегик ҳа...

Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари С.Умурзоқов 6 май куни Корея Республикаси Бош...

Эрон компанияси Фарғонада йирик кимёвий ...

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Эроннинг “Gharavi Chemical Industries Group” компа...

Нидерландия чорвадорларининг тажрибаси Ў...

Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчихонаси қишлоқ хўжалиги жабҳасидаги илғор хори...

Сўнгги янгиликлар