08/Декабрь/2021 Саналар
СИНГАПУР, 8 декабрь. /“Дунё” АА/. 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллиги нишонланиши муносабати билан Сингапурда истиқомат қилаётган ватандошимиз, “Capella” мехмонхонаси иш бошқарувчиси Бекзод Икромов юртдошларимизни байрам билан муборакбод этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
– Бугун мамлакатимиз ҳаётида қувончли воқеа – Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганига 29 йил тўлди. Мустақил давлатимизнинг асосий қомуси бўлган Конституциянинг биз ёшларга халқаро майдонда катта имкониятлар яратиб берди.
Ушбу улуғ байрам муносабати билан ўзим ва Сингапурдаги ватандошларимиз номидан барчангизни самимий табриклайман.