Uz / Ўз Ru En

Toshkent

17/Сентябрь/2020   Долзарб

Сингапурдан эксперт фикри: Ўзбекистон ва бошқа халқаро ҳамжамият қўллаб-қувватлаши билан афғонлараро мулоқотда муваффақият қозониш мумкин


СИНГАПУР, 17 сентябрь. /«Дунё» АА/. Сингапурнинг Мудофаа ва стратегик тадқиқотлар институти – «S. Rajaratnam School of International Studies»  катта илмий ходими Жеймс Дорси «Дунё» ахборот агентлиги билан суҳбатда Ўзбекистоннинг афғонлараро тинчлик жараёнини фаоллаштиришдаги ўрни ҳақида фикр билдирди.

– Ўзбекистон биринчилардан бўлиб Қатар пойтахти Доҳада афғонлараро музокараларнинг биринчи босқичини ўтказиш тўғрисида қарорни мамнуният билан қабул қилди. Мамлакатингиз бундан олдин тинчлик музокараларини тарихий Самарқанд шаҳрида ўтказишни таклиф қилганди. Бу мамлакатнинг тинчлик жараёнига қизиқишини билдиради. Чунки Афғонистондаги барқарорлик Марказий Осиёда тараққиёт, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашнинг гарови бўлиб қолмоқда.

2018 йилда Афғонистон масалаларига оид юқори даражали Тошкент конференциясининг ўтказилиши Ўзбекистоннинг афғонлараро музокараларни бошлаш учун халқаро саъй-ҳаракатларни сафарбар қилишга тайёрлигининг ёрқин намунаси бўлди.

Шавкат Мирзиёев Президент сифатида сайланган 2016 йилдан буён мамлакатда сиёсий ва иқтисодий либераллашув жараёни бошланди, бу кўп жиҳатдан ижобий натижаларга, жумладан, иқтисодий ривожланиш ва республиканинг халқаро обрўсини мустаҳкамлашга ёрдам берди.

Юртингизнинг Афғонистонга бўйича мослаштирилган ва қўлланилаётган тажрибаси фойдали бўлиши мумкин. Боиси 40 йиллик можародан халос бўлишга интилаётган Афғонистон бугун пандемия ва унинг иқтисодий оқибатларидан азият чекмоқда. Шу боис айтиш мумкинки, Ўзбекистон ва бошқа халқаро ҳамжамият кўмаги сабаб Афғонистонда муваффақият қозониш имконияти янада ортди.

Шу ўринда афғонистонлик дўстларимизга эзгу мақсадларга эришишларида муваффақият тилайман.

Мавзуга оид

Покистон оммавий ахборот воситалари Ўзбе...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Покистон Президенти Ориф Алвий ва Б...

Эрон оммавий ахборот воситаларида 21 окт...

21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни муносабати билан мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Эро...

Осиё Парламент Ассамблеяси Бош котиби: Ё...

Осиё Парламент Ассамблеяси Бош котиби Муҳаммад Ризо Мажидий...

Сўнгги янгиликлар