Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

15/Октабрь/2021   Иқтисодиёт

Сингапурдан муносабат: Ўзбекистон ташаббуслари ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш борасидаги стратегик қарашларни намойиш этмоқда


СИНГАПУР, 15 октябрь. /«Дунё» АА/. Сингапурнинг «Alpha Global Capital Pte. Ltd.» (AGC) компанияси раиси Харис Тумин Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши саммитидаги иштирокини изоҳлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

- Фикримча, Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши анжуманида илгари сурилган ташаббуслар ушбу ташкилот олдига қўйилган мақсадларга эришишга қаратилгани билан алоҳида эътиборга лойиқ.

Масалан, Ўзбекистон раҳбари савдо-иқтисодий алоқаларни йўлга қўйиш борасидаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш муҳим эканини алоҳида қайд этиб, ўзаро савдода мавжуд тўсиқларни бартараф этиш, техник регламент ва стандартларни уйғунлаштириш, божхона тартиботларни рақамлаштириш бўйича қўшма “йўл харита”сини ишлаб чиқиш таклифини илгари сурди. 

Мен яна бир муҳим жиҳат - экология масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш бўйича ўзаро мувофиқлаштирилган чора-тадбирлар кўриш зарурати таъкидланганини қайд этишни истардим.

Хусусан, Ўзбекистон Президенти ҳамкор мамлакатларни Оролбўйида экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудини яратиш бўйича қўшма лойиҳаларда фаол иштирок этишга чақирди ҳамда келгуси йил сентябрь ойида Нукус шаҳрида ўтказиладиган «Яшил» энергетика бўйича халқаро форумга таклиф этди.

Ўзбекистон етакчисининг Орол денгизи минтақасида экологик инновациялар ва технологиялар зонасини яратиш, «яшил» энергетикани ривожлантириш бўйича ташаббуслари унинг ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш борасидаги стратегик қарашларидан далолат беради ва мамлакатнинг ЕОИИ давлатлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлиги ва яқин алоқаларини  ривожлантиришни рағбатлантиради.

Мавзуга оид

«Ўзбекнефтгаз» ва «Hyundai Engineering ...

«Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев «Hyundai Engineerin...

Ўзбекистон билан Сингапур ўртасида ҳамко...

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор...

Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари COVID-1...

Жорий йил 24 ноябрь куни видеоконференцалоқа шаклида Корея Республикаси “Knowledge Sharing...

Сўнгги янгиликлар