Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

30/Сентябрь/2022   Ҳамкорлик

Сирдарё вилояти Жанубий Корея билан ёнғин хавфсизлиги соҳасида ҳамкорликни фаоллаштиради

ТОШКЕНТ. 30 сентябрь. /«Дунё» AА/. Мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳри Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бош комиссари Хо Сок-гон бошчилигидаги делегация аъзолари Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари Дониёр Мадиримов билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Мулоқотда мамлакатларимиз ўртасида барча соҳаларда бўлгани каби ёнғин хавфсизлиги йўналишида ҳам самарали ҳамкорлик изчил ривожланаётгани қайд этилди.

Учрашув доирасида ёнғин хавфсизлиги соҳасида ўзаро тажриба алмашиш, ходимлар малакасини ошириш, шунингдек, қўшма ўқув машғулотлари, маҳорат дарслари ва тренинглар олиб бориш бўйича меморандум имзолашга келишилди.

Мазкур ҳамкорлик доирасида томонлар ижтимоий соҳа, иқтисодиёт тармоқлари ва саноат корхоналари, кўп қаватли аҳоли турар жойларининг ёнғинга қарши муҳофазасини янада мустаҳкамлаш, замонавий ёнғин ўчириш техника ва технологияларини амалиётга босқичма-босқич жорий этиш кутилмоқда.

Мавзуга оид

Ўзбекистонлик сув хўжалиги мутахассислар...

Жаҳон банкининг “Фарғона водийсида сув ресурсларини бошқариш. 2-босқич” лойиҳасини амалга ...

Жанубий кореялик табдиркорлар делегацияс...

Амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Жанубий Кореянинг Youngone корпорацияси пр...

Жанубий Корея билан ёнғин хавфсизлиги со...

Мамлакатимизнинг Сеулдаги элчихонасида ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги икки томонлама ҳамкорл...

Сўнгги янгиликлар