Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

02/Март/2023   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Словакия иқтисодиёт вазири бошчилигидаги ҳукумат делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи кутилмоқда

ВЕНА, 2 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси Абат Файзуллаев Словакия Иқтисодиёт вазирлигининг Икки томонлама савдо масалалари бўйича ҳамкорлик департаменти директори Даниэла Коладова билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Музокараларда икки томонлама савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантириш истиқболлари ҳамда юқори даражадаги учрашув ва ташрифларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Словакия томони Ўзбекистон билан кенг қамровли ҳамкорликни, жумладан, савдо-иқтисодий муносабатларни кенгайтиришдан манфаатдор эканлигини маълум қилди. Шунингдек, Словакия бизнес тузилмалари ўзбек ишбилармон доиралари билан яқин ҳамкорлик ўрнатишга катта қизиқиш билдираётганини таъкидлади.

Бу соҳадаги алоқаларга янги туртки бериш мақсадида жорий йилда Словакия иқтисодиёт вазири бошчилигидаги ҳукумат делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш ва унинг доирасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Словакия Ҳукуматлараро комиссиясининг йиғилишини ўтказиш бўйича дастлабки келишувга эришилди.

Учрашув давомида, шунингдек, Ўзбекистон-Словакия бизнес форумини уюштириш ҳамда Словакиянинг етакчи компанияларини Ўзбекистондаги лойиҳаларга жалб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Мавзуга оид

ШҲТга аъзо давлатлар АКТ раҳбарларининг ...

Бугун Ўзбекистон раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг ахборот-коммун...

Ўзбекистон ва Малайзия дипломатик кадрла...

Ўзбек дипломатлари Малайзия ТИВ Дипломатия ва ташқи алоқалар институти бош директори Шазел...

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкило...

Ўзбекистоннинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)даги доимий вакили, элчи А...

Сўнгги янгиликлар