Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


19/Сентябрь/2021   Медиа

Словакиядан муносабат: Ўзбекистонда словак тадбиркорлари муваффақиятли фаолият юритиши учун барча шароит ва имкониятлар мавжуд


ВEНА, 19 сентябрь. /"Дунё" АА/. Словакиянинг етакчи нашрларидан бири  - "Экономическая газета"да таниқли сиёсий шаҳловчи Павел Новотнийнинг "Марказий Осиёнинг иқтисодий етакчиси ким?" сарлавҳали мақоласи чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Газета Ўзбекистонда сўнгги йилларда кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилгани, мамлакат бунинг натижасида хорижий инвесторларни фаол жалб қилишга интилаётгани ҳақида ёзади. Муаллиф Словакиядаги энг йирик сармоявий компаниялардан бири «Sitno Holding» раҳбари Людовит Чернакнинг қуйидаги сўзларини келтирган: «2017 йилда Ўзбекистонда амалий валюта курси жорий қилинди, бу эса валюта қора бозорини йўқ қилиб, конвертация қилиш имкониятини очди. Ўзбекистонда словак тадбиркорлари муваффақиятли фаолият юритиши учун барча шароит ва имкониятлар мавжуд".

“Экономическая газета” Словакияда энг кўп ўқиладиган иқтисодий нашр ҳисобланади. Унинг кунлик ўқувчилари сони 140 мингдан ошади.

Мавзуга оид

Жанубий Кореядан муносабат: Янги Ўзбеки...

Жанубий Кореянинг нуфузли нашрларидан бири - «The Korea Times» гаетасининг расмий веб-саҳи...

Хитой коронавирус тарқалишига қарши кура...

Хитойнинг энг йирик «Синхуа» ахборот агентлиги сайтида «Хитой ва Ўзбекистон эпидемияга қар...

Ўзбекистонда давлат хизматлари кўрсатиш ...

Жанубий Кореяда чоп этиладиган нуфузли нашрлардан бири - «The Korea Herald» газетаси ўзин...

Сўнгги янгиликлар