Uz / Ўз Ru En

Toshkent

30/Август/2020   Мустақилликка 29 йил

Содиқ Муродов: “Юртдан олисда бўлсак-да, Ватан туйғуси ҳамиша қалбимизда, юрагимизда”


ТЕЛЬ-АВИВ, 29 август. /«Дунё» АА/. Исроил Давлатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ватандошлар жонажон Ўзбекистонимиз мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан халқимизга байрам табрикларини йўллашда давом этяпти, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Содиқ Муродов, Исроил Давлатида ижтимоий соҳада меҳнат қилаётган ватандош:

—Азиз ватандошлар, сизларни Исроил Давлатида ўқиб, меҳнат фаолиятини амалга ошириб келаётган юртдошлар номидан Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллиги билан самимий муборакбод этаман.

Серқуёш ва жаннатмакон юртимизнинг осмони ҳамиша мусаффо бўлсин. Юртимизни турли бало-офатлардан Яратганнинг ўзи паноҳида асрасин.

Юртимиздан олисда бўлсак-да, Ватан туйғуси ҳамиша қалбимизда, юрагимизда.

Ўтган минг асрдан беради садо,

Бошқалар бир дунё ўзи бир дунё.

Танимда доимо жўш урган қоним,

Мустақил ватаним, Ўзбекистоним.

Мустақиллик айёмингиз муборак бўлсин!

Мавзуга оид

Тожикистоннинг мамлакатимиздаги элчиси б...

Тожикистоннинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Содиқ Имоми кириб келаётган Му...

Бирлашган Араб Амирликларидан байрам таб...

Абдуллоҳ Темиров, "Dubai Holding Group Zara" компанияси бухгалтери (Абу Даби)...

Шанхай чет тиллари университети “Ўзбек т...

Бундай қутлуғ байрам барча давлат, миллат ва элат вакиллари учун бирдек қадрлидир...

Сўнгги янгиликлар