Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

20/Октабрь/2021   Сайлов - 2021

Стокгольм шаҳрида ҳам Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш ўтказилди


СТОКГОЛЬМ, 20 октябрь. /«Дунё» АА/. Олис Скандинавия ярим ороли маркази сифатида донг таратган Швеция Қироллиги ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар сўнгги йилларда давлатимизнинг янги очиқлик ва яхши қўшничилик сиёсати, инсон ҳуқуқлари ва эркинлигини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасида ривож топиб бормоқда. Буни ўзаро савдо ҳажмининг ошаётгани ва Швеция сармоядорларининг юртимизга бўлган қизиқиши ортиб бораётганида ҳам кўришимиз мумкин.

Давлатларимиз ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг янада мустаҳкамланишига кўприк бўлиб хизмат қилаётган яна бир муҳим омил – бу Швецияда кўплаб ўзбекистонликларнинг ўқиш ва меҳнат фаолияти билан машғуллигидир.

Мамлакатимизнинг Швециядаги (қароргоҳи Берлин шаҳрида) элчихонаси маълумотига кўра, ватандошларимиз, асосан, Стокгольм, Мальмё, Гётеборг ва Лунд шаҳарларида вақтинча ёки доимий равишда истиқомат қилади. Стокгольм шаҳрида Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш нуқтаси ташкил этилиб, уларга ўз конституциявий ҳуқуқидан фойдаланиш учун имконият яратилди.

Ватандошларимиз жорий йилги сайлов аввалгиларидан фарқли равишда янгича сиёсий муҳит шаклланаётган шароитда халқаро тамойиллар асосида ташкил этилгани ҳақида фикр билдирди.

– Биз Ўзбекистон элчихонаси вакилларининг Стокгольмда муддатидан олдин овоз бериш жараёнини ташкил қилганидан мамнунмиз ва бунинг учун миннатдорлигимизни билдирамиз. Президентликка номзодларнинг таржимаи ҳоли, сайловолди дастурлари билан танишган ҳолда ўз танловимизни амалга ошириш имкониятига эга бўлдик. Барчаси ошкора, миллий сайлов қонунчилиги ва халқаро стандартлар талабларига мувофиқ тарзда ўтди. Аҳамиятли жиҳати шундаки, Швецияда коронавирус пандемиясига қарши эмлаш жараёни тахминан 80 фоиздан юқори экани ва карантин чоралари бекор қилингани сабабли ватандошларимиз сайёр сайлов участкасига оила аъзолари билан бирга келди, - деди метро поезди ҳайдовчиси Темур Маҳмудов.

– Стокгольм шаҳрида муддатидан олдин ташкил этилган овоз бериш жараёнида 100 нафардан зиёд ватандошимиз фаол қатнашиб, давлатимизнинг порлоқ келажагига бефарқ эмаслигини намойиш этди,  - дейди Лунд университети профессори Рустамжон Ўринбоев. – Бугун ҳамма хурсанд, кўзларда қувонч. Давлатимизнинг хориждаги ватандошларга кўрсатаётган эътибори ва қўллаб-қувватловидан жуда мамнунмиз.

Мавзуга оид

Германияда «Ўзбекистон: мустақилликнинг...

Мамлакатимизнинг Франктфурт -Майн шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан «Бонн-Бухоро» Герма...

Россияда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб...

Мамлакатимизнинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси консуллик округига кирувчи Челяби...

Бугун куннинг биринчи ярмида Қирғизистон...

Бугун Жалолобод шаҳрида жойлашган Жалолобод давлат университетининг тиббиёт факультети бин...

Сўнгги янгиликлар